Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Паркентда газ таъминоти корхонасига 999 млн сўмлик зарар етказилди
Тошкент вилоятида ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.

"Ўзэнергоинспекция" Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан назорат тадбири ўтказилди.
Унда, Паркент туманида жойлашган «С.С.Б.» МЧЖга қарашли бинонинг газ ускуналари ҳисоблагичига ташқи таъсир кўрсатилиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келинаётгани аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, газ таъминоти корхонасига 999,2 миллион сўмлик зарар етказилгани маълум бўлди.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

10:27
Тошкентнинг учта туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

09:25 / 28.07.2025
Паркентда Корея андозалари асосида "Чашма" этно қишлоғи ташкил этилди

19:49 / 03.07.2025
Тошкентнинг 4 та туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

23:06 / 18.06.2025