Ўзбекистон | 14:12 / 14.06.2025
2335
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда икки йигит ногиронлиги бор танишининг пулини олиб қочди 

Ижтимоий тармоқларда 2 нафар шахс пиёда кетаётган ногиронлиги бор танишининг қўлидаги сумкасини тортиб олиб, ҳодиса жойидан қочиб кетгани акс этган видео тарқалди. ИИББ ҳолат юзасидан маълумот берди. 

Фото: Видеодан кадр

Ҳолат 12 июн куни соат 18:15 ларда Шайхонтоҳур туманида жойлашган деҳқон бозоридаги автотураргоҳда содир бўлган. 1997 йилда туғилган Б.С. ва 2000 йилда туғилган Х.А. пиёда кетаётган 2003 йилда туғилган К.Х.га нисбатан талончилик содир этган

Унинг қўлидаги қора рангли пакет ва ичидаги пулларни очиқдан очиқ талон-торож қилиб, воқеа жойидан қочиб кетган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 3-қисми “в” банди билан (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Мавзуга оид