Жаҳон | 21:18 / 16.06.2025
7914
2 дақиқада ўқилади

Исроил Эрон давлат телевидениеси қароргоҳига зарба берди

Ҳужум лаҳзаси жонли эфирга тушиб қолди.

Исроил Эроннинг IRIB давлат телерадиокомпанияси қароргоҳига зарба бериб, теледастурларни бир неча дақиқага тўхтатиб қўйди, деб хабар берди Mehr.

Агентлик ҳужум содир этилган жонли эфир видеосини эълон қилди.

Tasnim агентлиги хабар беришича, ҳужум вақтида эфирда бўлган IRIB бошловчиси Саҳар Имомий бироздан кейин жонли эфирга қайтган.

Кўрсатув бошқа студиялардан олиб борилмоқда.

Аввалроқ Исроил мудофаа кучлари (IDF) форс тилида огоҳлантириш бериб, Теҳрон аҳолисининг учдан бир қисмини – шаҳар шимоли-шарқида яшовчиларни эвакуация қилишга чақирган эди.

«Яқин соатларда Исроил армияси сўнгги кунлардаги каби, бутун Теҳрон бўйлаб Эрон режимининг ҳарбий инфратузилмасига ҳужум қилади», дейилганди баёнотда.

Кўп ўтмай Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац медиа объектига зарба берилишига ишора қилиб баёнот берди. «Эрон ташвиқоти ва фитнаси манбаи йўқ бўлиб кетиш арафасида. Ҳудуд аҳолисини эвакуация қилиш бошланди», дея унинг сўзларини келтирган Ynet ахборот агентлиги.

 

Мавзуга оид