Исроил полицияси икки эронлик жосусни қўлга олди
Исроилда икки нафар исроиллик Эронга фойдасига жосусликда гумонланиб ҳибсга олинди, дея хабар бермоқда ШАБАК махсус хизмати. Эрон оммавий ахборот воситалари, шунингдек, "Моссад"нинг эҳтимолий икки агенти ҳибсга олингани ҳақида хабар қилди.

Фото: Исроил полицияси
Асли яҳудий бўлган икки Исроил фуқароси маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан Эрон фойдасига жосуслик қилганликда гумонланиб ҳибсга олинди. Бу ҳақда полиция ва Умумий хавфсизлик хизмати ("Шин-бет", ШАБАК)нинг 15 июн, якшанба куни чоп этилган қўшма баёнотида айтилган.
«Эронга қарши давом этаётган кампания, Исроилдаги аҳоли пунктлари ва стратегик аҳамиятга эга объектларга ракета ҳужумлари шароитида биз Эрон билан ҳамкорлик олиб келадиган зарар ва хавфнинг гувоҳи бўляпмиз», — дейилади баёнотда. Эрон томони, Исроил разведка хизматига кўра, жосуслар томонидан тақдим этилган маълумотлардан Исроилга зарар етказиш учун фойдаланган.
Аввалроқ Эрон ҳам "Моссад" Исроил разведка хизматининг икки агентини ўз ҳудудида портловчи моддалар ва электрон қурилмалар тайёрлаётган вақтда ҳибсга олганини маълум қилди, деб хабар берди маҳаллий Tasnim агентлиги.
13 июн куни Исроилнинг Эрон ядровий ва ҳарбий инфратузилма объектларига биринчи ҳужумидан сўнг, "Моссад" мамлакат ҳарбий-ҳаво кучларининг зарбалари билан бир вақтда ерда ўзининг махсус операциясини амалга оширгани маълум бўлди. Хусусан, разведка ходимлари Эрон ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари яқинида юқори аниқликдаги қуролларни жойлаштирган, мамлакатга яширинча олиб келинган машиналарга зарба бериш тизимлари ўрнатган ва Теҳрон яқинида дронлар базасини яратган.
Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари зарба беришни бошлаган бир вақтда Эрон ҳудудидаги қуроллар ҳаво мудофаасини бостириш ишга туширилди ва пойтахтдаги нишонларга ҳужум қилиш бошланди.