Ўзбекистонда Тошкент – Бали йўналишида тарихдаги биринчи тўғридан тўғри рейс йўлга қўйилмоқда
8 кундан кейин Тошкентдан Балига тарихдаги биринчи тўғридан тўғри рейс амалга оширилади — Жануби-Шарқий Осиёдаги талаб юқори бўлган курортлардан бирига тўхтамасдан етиб оласиз.

Фото: Asialuxe Travel
Ушбу маршрут логистикани осонлаштиради ва Балини янада яқинроқ қилган ҳолда, сайёҳлар учун янги имкониятларни тақдим этади.
Янги қулайлик даражаси
Шу кунга қадар Тошкентдан Балига етиб олиш учун бир ёки бир неча марта бошқа самолётга ўтиш билан 15 соатдан 25 соатгача вақт кетган. Янги тўғридан тўғри рейс йўлдаги умумий вақтни 9,5 соатгача камайтиради, бу эса сайёҳларга ушбу оролга кўп вақт кетказмасдан ва максимал даражада қулайлик билан етиб олишга имкон беради.
Рейслар жадвали:
- 25 июнь – 5 июль
- 5 июль – 15 июль
- 15 июль – 25 июль
- 25 июль – 4 август
- 4 август – 14 август
- 14 август – 24 август
- 24 август – 3 сентябрь
Нархи:
Тошкент – Бали: 725 USD;
Бали – Тошкент: 200 USD.
Икки тарафга парвоз ва меҳмонхонада яшаш билан 10 кунлик туристик тўплам нархи 1100 USDдан бошланади.
Ушбу йўналиш кимлар учун:
• Хавфсиз ва тўлақонли дам олишни режалаштираётган оилалар;
• Уникал таассуротлар ва фаол дам олишни хоҳлайдиган ёшлар;
• Романтик саёҳат учун экзотик йўналишни излаётган жуфтликлар;
• Балини тикланиш нуқтаси сифатида танлайдиган саёҳатчилар ва дижитал-номадлар.
Бали — ёзги мавсумнинг янги урғуси
Индонезиянинг ушбу ороли дунёдаги энг таниқли ва жозибадор туристик йўналишлардан бири. Тўғридан тўғри рейс Ўзбекистон аҳолисига Балида дам олишни чарчатадиган узоқ парвозлар ва қийин маршрутларсиз янги тарафдан кашф этиш имконини беради.
Тўғридан тўғри рейслар 2025 йилнинг 25 июнь санасидан бошланади
Сайёҳлар ва ҳамкор агентликларнинг катта қизиқиши сабабли рейслар туристик тўпламлар сотуви ва мавсумий таклифларни шакллантириш билан амалга оширилади.
Ушбу янги йўналишнинг биринчи йўловчилари тарихий ҳодиса — Ўзбекистон ва Бали ўртасида тўғридан тўғри авиацион йўлак очилишининг бир қисми бўлишади.
Йўналиш ҳақида батафсил маълумотни туроператор сайтида топишингиз мумкин.
Машҳур йўналишлар бўйича “Asialuxe Travel”нинг парвозлар дастури:
- Тошкент – Анталия: ҳар куни;
- Тошкент – Бодрум: ҳар чоршанба кунлари;
- Тошкент – Карлови Вари: ҳар пайшанба кунлари;
- Тошкент – Алания: ҳар пайшанба кунлари;
- Тошкент – Денпасар (Бали): ҳар 10 кунда;
- Тошкент – Мале (Малдив): ҳар якшанба кунлари;
- Тошкент – Шарм-Эл-Шейх: ҳафтасига уч марта.
Қандай қилиб банд қилиш мумкин
1111 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг — менежерларимиз сизга мос меҳмонхона, санаторий ва дастурни танлашга ёрдам беришади. Шунингдек, турни сайтимизда, иловада, “Asialuxe Travel” офисларида ва мамлакатдаги барча туристик агентликларда харид қилишингиз мумкин.
24/7 алоқа-маркази: 1111
Сайт: asialuxe.uz
Facebook: fb.com/asia.luxe.travel
Instagram: @asialuxe.travel
Telegram: t.me/Asialuxe
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид

15:00 / 09.06.2025
Карлови Вари — Европанинг асосий соғломлаштириш жойи

17:00 / 02.06.2025
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма

17:00 / 24.05.2025
“Asialuxe Travel” билан Шарм-эл-Шейхга: ҳаммага мос келадиган ритм

09:00 / 21.05.2025