Москва давлат университетининг Тошкент филиалида 2025/26 ўқув йили учун қабул бошланди
М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкентдаги филиали 2025/2026 ўқув йили учун бакалавриат ва магистратура таълим йўналишларига абитуриентлардан ҳужжат қабул қилишни бошлади.

Универститетнинг бакалавр йўналишлари:
1. Амалий математика ва информатика — 60 та ўрин (шундан 24 таси давлат гранти асосида). Кириш имтиҳонлари: рус тили (ёзма), математика (ёзма).
2. Менежмент — 50 та ўрин (10 таси давлат гранти асосида). Кириш имтиҳонлари: рус тили (ёзма), математика (ёзма).
3. Психология — 60 та ўрин (20 таси давлат гранти асосида). Кириш имтиҳонлари: рус тили (ёзма), биология (ёзма).
4. Реклама ва жамоатчилик билан алоқалар — 50 та ўрин (16 таси давлат гранти асосида). Кириш имтиҳонлари: рус тили (ёзма), жамиятшунослик (ёзма).
5. Филология (рус тили ва адабиёти) — 40 та ўрин (16 таси давлат гранти асосида). Кириш имтиҳонлари: рус тили (ёзма), адабиёт (ёзма).
Магистратура йўналишлари:
1. Амалий математика ва информатика — 10 та ўрин (4 таси давлат гранти асосида). Имтиҳонлар: математика (ёзма), математика (суҳбат).
2. Психология — 20 та ўрин (8 таси давлат гранти асосида). Имтиҳонлар: психология (ёзма), психология (суҳбат).
3. Реклама ва жамоатчилик билан алоқалар — 10 та ўрин (4 таси давлат гранти асосида). Имтиҳонлар: реклама ва жамоатчилик билан алоқалар (ёзма ва суҳбат).
4. Таълимни бошқариш — 20 та ўрин (8 таси давлат гранти асосида). Имтиҳонлар: таълим фаолияти асослари (ёзма ва суҳбат).
Магистратурага қабулда TOEFL ёки IELTS каби чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи сертификат талаб этилмайди.
Ҳужжатлар қабул қилиш муддатлари:
- Бакалавриат: 2025 йил 20 июндан 10 июлгача.
- Магистратура: 2025 йил 20 июндан 20 июлгача.
Онлайн ҳужжат топшириш учун: https://webanketa.msu.ru
Манзил: Тошкент ш. Амир Темур шоҳкўчаси, 22-уй.
Маълумот учун телефонлар: +998 71 232 28 11, +998 71 232 28 22
Веб-саҳифалар:
- Бакалавриат: msu.uz/enrollee
- Магистратура: msu.uz/enrollee-master
Электрон почта: exam@msu.uz