Туниснинг собиқ президенти 22 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Мунсиф Марзуқийга нисбатан ҳукм сиртдан чиқарилди, у ҳозир Францияда қўним топган.

Мунсиф Марзуқий Фото: REUTERS/Zoubeir Souissi
Тунис суди собиқ президент Мунсиф Марзуқийни давлат хавфсизлигига путур етказганликда айблаб, сиртдан 22 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда 21 июн куни Reuters хабар берди.
Марзуқий 2011 йилдан 2014 йилгача Тунисни бошқарган ва ҳозирги президент Қайс Саиднинг энг кескин танқидчиларидан бири бўлиб қолмоқда.
Яқинда чиқарилган ҳукм кетма-кет учинчисидир: собиқ президент аввалроқ ҳокимиятга қарши чиқишда айбланиб, узоқ муддатли қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.
Марзуқий айбловларни рад этиб келади. Унинг сўзларига кўра, Саид парламентни тарқатиб, 2021 йилда янги конституция қабул қилинганидан кейин авторитар тизим қурмоқда.
Саид 2019 йилда давлат раҳбари этиб сайланган ва 2024 йилда иккинчи муддатга қайта сайланган.
Марзуқий айни пайтда Парижда яшаяпти ва таъқиблардан қўрқмаслигини, Тунисга қаттиқ назорат бошқаруви эмас, балки демократия кераклигини айтиб, танқидлардан тўхтамаяпти.
Мавзуга оид

10:42 / 21.06.2025
Тунис собиқ президенти 22 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

14:50 / 18.06.2025
Франция собиқ бош вазири Фийон тўрт йиллик шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди

08:48 / 18.06.2025
Франция ва Испания россияликлар учун виза қоидаларини қатъийлаштирди

12:22 / 16.06.2025