Украина дронлари Россияга зарба бериш учун Қозоғистон узра учгани маълум қилинди
Россия Ташқи ишлар вазирлиги буни қоралади ва «барча масъул ҳукуматлар ва тегишли халқаро тузилмаларни» ушбу «провокациялар»га жавоб беришга чақирди.

Фото: РИА Новости/Наталья Селиверстова
Россия Украинанинг Қозоғистон ҳаво ҳудудидан Россия ҳудудидаги объектларга зарба бериш учун фойдаланаётганини қоралайди. Бу ҳақда Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова маълум қилди. Унинг сўзларидан РБК иқтибос келтирди.
«19 ва 20 июн кунлари Қозоғистон Республикасининг Ғарбий Қозоғистон вилояти ҳудуди узра учиб ўтган Украинанинг бир неча ўнлаб дронлари эҳтимол Россия ҳудудидаги объектларга зарба беришни мақсад қилган. Биз иттифоқчи ва КХШТ (Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти) аъзоси бўлган давлатга қарши бундай ҳаракатларни кескин қоралаймиз», деди у.
Захарова «барча масъул ҳукуматлар ва тегишли халқаро тузилмаларни» ушбу «провокациялар»га жавоб беришга чақирди.
Қозоғистон ўз ҳудудида номаълум дронлар топилгани ҳақида бир неча бор маълум қилган. Orda.kz ёзганидек, феврал ойидан бери Ғарбий Қозоғистон вилоятида (маъмурий маркази Уралск шаҳри, Россиянинг Астрахан, Самара, Саратов, Волгоград ва Оренбург вилоятлари билан чегарадош) ҳудудидан дрон ёки унинг қисмлари беш марта топилган. Нашр 19 июн куни ҳам дрон Манғистау вилоятида (пойтахти – Ақтау шаҳри, унинг Россия билан қуруқликдаги чегараси йўқ) топилгани ҳақида хабар берди ва унинг суратини эълон қилди. Ҳарбий таҳлилчи Александр Зимовскийнинг РБК нашрига айтишича, суратда Украинанинг «Морок» дрони тасвирланган. У 800 км масофани босиб ўтади ва 30 кг портловчи моддани ташийди.
19-20 июн кунлари Россия Мудофаа вазирлиги Астрахан (камида 9 та) ва Волгоград вилоятларида (10 та) дронлар уриб туширилгани ҳақида хабар берди.
Мавзуга оид

22:13 / 21.06.2025
Россия бюджети 2024 йилда мигрантларнинг патентидан 1,5 млрд доллар ишлади

21:16 / 21.06.2025
Путин: Киев аннексия қилинган ҳудудларни Россияга тегишли деб тан олишдан бош тортиши янги урушга олиб келиши мумкин

19:04 / 21.06.2025
«Аэрофлот» Москвадан Самарқандга мунтазам парвозларни тиклайди

14:23 / 21.06.2025