Аэропортда танасига 250 грамм қуйма олтинни яшириб олиб ўтаётган шахс ушланди
Фарғона аэропортида танасига 250 грамм қуйма олтинни яшириб олиб ўтаётган шахс тўхтатилди.

Фото: Фарғона божхона бошқармаси
Вилоят божхона бошқармаси хабар беришича, Фарғона аэропортида фуқаро танасида 250 грамм қуйма олтинни олиб чиқиб кетаётганида тўхтатиб қолинди.
Аэропортда хорижга учиб кетаётган фуқаронинг хатти-ҳаракатлари божхона ходимларида шубҳа уйғотган. Шу боис фуқаро Body Scaner назорат техник воситаси ёрдамида шахсий кўрикдан ўтказилган.
Натижада фуқаро тана аъзосига яширилган умумий қиймати 358 млн сўмлик, оғирлиги 250 граммга тенг бўлган 3 дона қуйма олтин бўлаклари борлиги аниқланди.
Мавзуга оид

23:53 / 04.07.2025
Фарғонада ЙПХ ходимлари Malibu’нинг жарималарини асоссиз бекор қилиб келгани аниқланди

20:36 / 04.07.2025
Сурхондарёда 65 сотих ерни 1,1 млрд сўмга сотишга уринган шахслар ушланди

12:18 / 04.07.2025
Заргарлик буюмларини ноқонуний тарзда олиб кирмоқчи бўлган шахс ушланди

20:44 / 03.07.2025