Азиз Мағрупов Президент ёрдамчиси лавозимидан озод этилди
Президент ёрдамчиси лавозимида ишлаб келган Азиз Мағрупов президентнинг ташқи инвестициялар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Азиз Мағрупов
Азиз Мағрупов Ўзбекистон президентининг ташқи инвестициялар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан президентнинг ёрдамчиси лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Азиз Мағрупов фаолияти давомида ташқи ишлар вазирининг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси, Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасида савдо-иқтисодий масалалар бўйича масалатчи лавозимларида ҳам фаолият юритган.
Шунингдек, Бекзод Мавлонов президентнинг ёрдамчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Президентининг ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.
Бекзод Мавлонов ўз фаолияти давомида ҳуқуқ-тартибот органларида хизмат қилган. У Ўзбекистон бош прокурори ўринбосари сифатида ҳам ишлаган.
Мавзуга оид

23:33 / 23.06.2025
Президент администрациясининг қатор ходимлари лавозимдан озод этилди

22:06 / 23.06.2025
Комил Алламжонов Президент администрациясининг янги раҳбари Саида Мирзиёевага жамоатчилик асосида мустақил маслаҳатчи сифатида тайинланди

21:25 / 23.06.2025
Саида Мирзиёева Президент администрацияси раҳбари этиб тайинланди

17:36 / 07.02.2025