Иқтисодиёт | 15:52
6361
3 дақиқада ўқилади

Иккиламчи автомобил бозори: Chevrolet ва Kia автомобиллари арзонлашди, BYD моделлари қимматлашди

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти жорий йилнинг май ойида иккиламчи бозордаги автомобиллар нархларининг ўзгаришини таҳлил қилди. Onix, Lacetti, Cobalt, Nexia, Spark ва Damas арзонлашган. Kia'нинг қатор моделлари нархларида ҳам пасайиш кузатилган. Утилизация йиғимининг ошиши фонида электромобиллар сезиларли даражада қимматлашган.

Фото: Kun.uz

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан 2025 йилнинг май ойида иккиламчи бозордаги автомобиллар нархларининг ўзгариши таҳлил қилинди.

Маҳаллий оммабоп автомобиллар нархи

Onix: кўп фойдаланилгани 800 долларга (13 800 доллардан 13 000 долларга), ўртача фойдаланилгани 220 долларга (13 700 доллардан 13 480 долларга);

Lacetti: кам фойдаланилгани 100 долларга (14 800 доллардан 14 600 долларга); кўп фойдаланилгани 100 долларга (13 000 доллардан 12 900 долларга), ўртача фойдаланилгани 75 долларга (14 075 доллардан 14 000 долларга);

Cobalt: кам фойдаланилгани 144 долларга (12 700 доллардан 12 556 долларга);

Nexia: ўртача фойдаланилгани 100 долларга (11 000 доллардан 10 900 долларга);

Spark: кўп фойдаланилгани 100 долларга (8 900 доллардан 8 800 долларга);

Damas: кўп фойдаланилгани 200 долларга (7 200 доллардан 7 000 долларга), ўртача фойдаланилгани 200 долларга (7 800 доллардан 7 600 долларга), кам фойдаланилгани 50 долларга (8 050 доллардан 8 000 долларга) арзонлашган.

Маҳаллий люкс автомобиллар

Ҳисобот даврида маҳаллий люкс автомобиллар нархи эса қуйидагича ўзгарган:

Equinox: кам фойдаланилгани 1166 долларга (34 666 доллардан 33 500 долларга);

Malibu: кам фойдаланилгани 750 долларга (31 250 доллардан 30 500 долларга); ўртача фойдаланилгани 1450 долларга (29 950 доллардан 28 500 долларга);

Tracker: ўртача фойдаланилгани 300 долларга (17 300 доллардан 17 минг долларга), кам фойдаланилгани 175 долларга (18 600 доллардан 18 425 долларга) арзонлашган.

Шунингдек, Equinox’нинг ўртача фойдаланилгани апрель ойига нисбатан 700 долларга (29 800 доллардан 30 500 долларга), кўп фойдаланилгани 200 долларга (26 000 доллардан 26 200 долларга) қимматроқ таклиф этилган бўлса, кўп фойдаланилган Tracker (16 000 доллар) нархида ўзгариш кузатилмаган.

Электромобиллар нархи

Мазкур даврда ўртача фойдаланилган BYD Song Plus EV Champion 150 долларга (26 350 доллардан 26 200 долларга) арзонлашган бўлса, бошқа электромобиллар ўртача нархи:

BYD Han: ўртача фойдаланилгани 2000 долларга (32 минг доллардан 34 минг долларга), янгиси 1100 долларга (31 900 доллардан 33 минг долларга);

BYD Song Plus EV Champion: янгиси 1100 долларга (27 800 доллардан 28 900 долларга);

BYD Yuan Up: ўртача фойдаланилгани 850 долларга (19 300 доллардан 20 150 долларга), янгиси 406 долларга (20 500 доллардан 20 906 долларга) қимматлашган.

Хорижий автомобиллар нархи

Май ойида хорижий автомобиллар нархи ҳам сезиларли даражада арзонлашди:

Kia Carnival: кўп фойдаланилгани 3500 долларга (36 000 доллардан 32 500 долларга), кам фойдаланилгани 2028 долларга (47 000 доллардан 44 972 долларга), ўртача фойдаланилгани 1000 долларга (46 минг доллардан 45 минг долларга);

Kia Sorento: кўп фойдаланилгани 2100 долларга (35 250 доллардан 33 150 долларга), ўртача фойдаланилгани 1700 долларга (38 000 доллардан 36 300 долларга);

Kia K5: кам фойдаланилгани 2777 долларга (32 000 доллардан 29 223 долларга), кўп фойдаланилгани 350 долларга (25 300 доллардан 24 950 долларга), ўртача фойдаланилгани 150 долларга (27 150 доллардан 27 минг долларга);

Kia Sportage: кўп фойдаланилгани 2250 долларга (28 500 доллардан 26 250 долларга), ўртача фойдаланилгани 200 долларга (30 000 доллардан 29 800 долларга);

Hyundai Elantra: кўп фойдаланилгани 1000 долларга (21 минг доллардан 20 минг долларга), ўртача фойдаланилгани 301 долларга (21 201 доллардан 20 900 долларга);

Kia Seltos: кўп фойдаланилгани 1000 долларга (23 000 доллардан 22 минг долларга), ўртача фойдаланилгани 409 долларга (24 850 доллардан 24 441 долларга) арзонлашди. Шунингдек, кам фойдаланилган Elantra вa Sorento мос равишда 116 доллар (24 112 доллардан 24 228 долларга) ва 1 250 долларга (43 250 доллардан 44 500 долларга) қимматлашган.

Нархларни таҳлил қилишда маълумотлар olx.uz платформасидан веб скрепинг (web scraping) орқали тўпланган. Бунда май ойи учун 15,5 мингта, апрел ойи учун 15,5 мингта маълумотдан фойдаланилган. 

Мавзуга оид