Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЮНИCЕФ: Ғазода можаро бошланганидан бери 50 минг бола ҳалок бўлган ёки яраланган
ЮНИСЕФ ижрочи директори ўринбосари Китти ван дер Хейден Япониянинг NHK телеканалига берган интервюсида Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги жанглар бошланганидан бери Ғазо секторида 50 мингга яқин бола ҳалок бўлган ёки яраланганини билдирди.

Фото: Anadolu Agency
У Ғазода одамлар, айниқса болаларнинг тўйиб овқатланмаслик ҳолатлари кучайиб бораётганини ва соғлиқни сақлаш тизими таназзул ёқасида эканлигини таъкидлаш баробарида, март ойида Исроил тўлиқ блокада ўрнатганидан бери, БМТ бошчилигидаги ёрдамчи кучлар "бизга муҳтож бўлган болаларга этиб боролмаганини" қўшимча қилди.
ЮНИCЕФ вакили можаронинг барча томонларини зўравонликни тўхтатишга ва БМТ ходимларига "болалар ниҳоят озгина умид топиши учун" Ғазога ёрдам етказишни давом эттиришга рухсат беришга чақирди. Китти ван дер Хейден, шунингдек, ҳозирги глобал вазиятни "болалик учун энг ёмон вақт" деб таърифлади. Унинг айтишича, дунё бўйлаб ҳар олти боладан бири "можарода яшамоқда ёки ундан қочмоқда", бу ЮНИCЕФ тарихидаги мисли кўрилмаган рақамлар.
Ғазодаги можаро қарийб 20 ойдан бери давом этар экан, БМТ Исроилни қуролли тўқнашувларда болаларга нисбатан ҳуқуқбузарликларни содир этгани учун кетма-кет иккинчи йил қора рўйхатга киритди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Исроилдаги можаролар оқибатида 1200 га яқин киши ҳалок бўлган, 251 киши гаровга олинган, Ғазо ва босиб олинган Ғарбий соҳилда эса қурбонлар сони 55 мингдан ошган.
https://dunyo.info/uzk/Fakt/yunisef-50-tysyach-detey-v-sektore-gaza-pogibli-ili-poluchili-raneniya-s-nachala-konflikta-v-2023-godu
Мавзуга оид

16:52 / 23.07.2025
Исроил ЖССТ омборига ҳужум қилди: Ғазода оммавий ўлимлар хавфи кучаймоқда

12:50 / 22.07.2025
Исроил кучлари Ғазода тинч аҳолини ўққа тутди: 132 киши ҳалок бўлди

12:06 / 22.07.2025
Белгияда исроиллик аскарлар Ғазодаги жиноятлари учун ҳибсга олинди

11:16 / 22.07.2025