Балки энг зўр эмасман, аммо Украина билан урушдан чиқиш учун энг тажрибалиман – Зеленский
Лавозимни бошқа номзодга топширишга ҳар доим тайёрман, лекин бу оғир синовдан қандай ўтганимизни ҳисобга олиб, халқимга, ўзим севган ва ҳурмат қиладиган одамларга хиёнат этишга тайёр эмасман, деди у.

Фото: Sky News
Украина президенти Владимир Зеленский ўзини энг зўр эмас, балки ҳозир Украинани бошқара оладиган энг тажрибали одам деб ҳисоблайди. Бу ҳақда у Sky News телеканалига берган интервюсида айтди.
Sky News журналисти Зеленскийдан уруш давом этаётгани ва унинг АҚШ президенти билан муносабатлари «яхши эмаслигини» ҳисобга олиб, ҳокимиятни бошқа раҳбарга топшириш ҳақида ўйлаганми, деб сўради.
«Мен бунга ҳар доим тайёрман, лекин бу оғир синовдан қандай ўтганимизни ҳисобга олиб, халқимга, ўзим севган ва ҳурмат қиладиган одамларга хиёнат этишга тайёр эмасман. <…> Уруш давом этмоқда ва менинг буюк бурчим бу урушдан ўз ватаним билан бирга чиқишдир. Агар халқим бошқа раҳбар керак деб ҳисобласа, <...> мен шунчаки эътироз билдиришга ҳаққим йўқ. Мен чарчадим, бу ҳақиқат, чунки мамлакат жанг қилмоқда. Бундан ҳам кўпроқ чарчаган одамлар бор», деди Зеленский.
Журналист ундан Зеленский Украина билан урушда қатнашиш учун энг яхши номзодми, деб сўради.
«Мен энг тажрибалиман, балки энг зўр эмас. Ҳар доим сиздан яхшироқ одамлар бўлади. <…> Мураккаб вазиятларда мен ҳар куни раҳбарлар билан 20 та музокара ўтказдим. Буларнинг барчасига эришиш керак, биз нафақат келишув, балки натижа ҳам келтиришимиз керак», деб қўшимча қилди Зеленский.
Владимир Зеленскийнинг президент сифатидаги қонуний ваколат муддати 2024 йил 20 май куни ниҳоясига етди. Бироқ, Украина қонунчилиги мамлакатда ҳарбий ҳолат амал қилаётган пайтда сайлов ўтказишни тақиқлайди.
Зеленский март ойида ўзини президентликдан четлатиш қийинлигини айтган эди. «Мени алмаштириш осон бўлмайди, чунки шунчаки [янги] [президентлик] сайловини ўтказишнинг ўзи етарли эмас. Уларда иштирок этишимга тўсқинлик қилиш керак бўлади. Ва бу бироз қийинроқ бўлади», деди Украина президенти.
Мавзуга оид

15:03 / 24.06.2025
Рютте: Киев НАТО давлатларидан ҳарбий ёрдамга ишониши мумкин

13:06 / 24.06.2025
Россия тунда 97 та дрон билан Украинага ҳужум қилди

10:02 / 24.06.2025
Суми вилоятида Россия ҳужуми оқибатида уч киши ҳалок бўлди

13:00 / 23.06.2025