Бирламчи тиббий ёрдам муассасалари учун тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажми тасдиқланди

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан бирламчи тиббий-санитария ёрдами (БТСЁ) муассасаларида давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари (кафолатланган пакет) тасдиқланди.
Қуйидагилар тасдиқланди:
- бирламчи тиббий ёрдам муассасаларида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажми (кафолатланган пакет);
- кафолатланган пакетга киритилган тиббий хизматлар ва дори воситалари рўйхати;
- бирламчи тиббий ёрдам муассасалари учун кафолатланган пакетни ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низом.
Бепул тиббий хизматлар рўйхатига қуйидагилар киритилган:
- беморларни қабул қилиш, даволаш ва маслаҳат бериш;
- болаларни ёш тоифалари бўйича даврий профилактик ва скрининг текширувлари;
- диагностика учун зарур таҳлиллар ва текширувлар (жумладан, қон таркибидаги глюкоза ва холестерин даражасини текшириш, 40 ёшдан ошган аҳолида электрокардиограмма, бачадон бўйни скринингини, аёллар орасида саратонни профилактика қилиш учун кўкрак скринингини, антропометрия, аускультация, офтальмоскопия, риноскопия ва бошқалар).
Ҳар йили 1 августгача Соғлиқни сақлаш вазирлиги келгуси йил учун кафолатланган пакет ҳажмини шакллантиради, зарур маблағлар эса Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Давлат бюджети параметрларида ҳисобга олинади.
Кафолатланган пакет аҳоли орасида энг кенг тарқалган касалликларни профилактика қилиш ва даволашга қаратилган бўлиб, қуйидаги тиббий хизматлар турларини қамраб олади:
- шошилинч тиббий ёрдам;
- режали тиббий хизмат кўрсатиш;
- паллиатив тиббий ёрдам.
Мавзуга оид

14:35 / 24.06.2025
Тоғли ва чўл ҳудудларда туризм субсидиялар билан қўллаб-қувватланади

13:14 / 24.06.2025
Миллий малака тизимини тартибга солиш бўйича айрим ҳужжатлар тасдиқланди

11:12 / 19.06.2025
“Яшил” давлат харидларини қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилади

14:52 / 22.05.2025