Шавкат Мирзиёевнинг Мўғулистонга давлат ташрифи бошланди
Шавкат Мирзиёев Мўғулистон президентининг таклифига биноан рафиқаси билан бирга давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга келди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсухнинг таклифига биноан рафиқаси билан бирга давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга келди.
Давлат раҳбарини Мўғулистон ташқи ишлар вазири Батмунх Батцэцэг ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Икки мамлакат байроқлари билан безатилган "Буянт-Ухаа" аэропортида олий мартабали меҳмонлар шарафига фахрий қоровул саф тортди.
Ташриф дастурига мувофиқ, бугун олий даражадаги Ўзбекистон-Мўғулистон музокаралари бўлиб ўтади.
Мавзуга оид

19:42 / 24.06.2025
Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасида қўшма декларация имзоланди

18:33 / 24.06.2025
Шавкат Мирзиёев Мўғулистон президенти билан музокара ўтказди

17:29 / 24.06.2025
Мўғулистонда Ўзбекистон президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

15:23 / 24.06.2025