Шиша бутилкаларда пластик бутилкага нисбатан кўпроқ микропластмасса борлиги аниқланди
Олимлар алкоголсиз ичимликлар, лимонад, яхна чой солинган шиша бутилкаларда ҳар литрда ўртача 100 га яқин микропластик заррачалар борлигини аниқлади. Бу пластик бутилкалар ёки металл идишдаги миқдордан 5-50 баравар юқори.

Фото: ANSES
Франция озиқ-овқат хавфсизлиги агентлиги (ANSES) томонидан эълон қилинган тадқиқотга кўра, шиша бутилкаларда сотиладиган сув, сода, шарбат каби ичимликлар пластик бутилкалардагига қараганда кўпроқ микропластмассани ўз ичига олиши аниқланди. ANSES тадқиқоти Journal of Food Composition and Analysis нашрида эълон қилинди.
Олимлар бутун дунё бўйлаб нафас олинаётган ҳаводан тортиб, биз истеъмол қиладиган овқатгача ва инсон танасида майда, асосан кўринмас пластик заррачаларни топди. Пластмассанинг бу қадар кенг тарқалиши инсон саломатлигига зарарли эканлиги ҳақида ҳозирча тўғридан-тўғри далил йўқ, аммо тадқиқот соҳаси унинг тарқалишини ўлчашга қаратилган.
Франциянинг ANSES озиқ-овқат хавфсизлиги агентлигининг тадқиқот директори Гийом Дюфло сўзларига кўра, гуруҳ «Францияда сотиладиган турли хил ичимликлардаги микропластмассалар миқдорини ва ҳар хил турдаги идишларнинг таъсирини ўрганишни» мақсад қилган.
Олимлар алкоголсиз ичимликлар, лимонад, яхна чой ва пиво солинган шиша бутилкаларда ҳар литрда ўртача 100 га яқин микропластик заррачалар борлигини аниқлади. Бу пластик бутилкалар ёки металл идишдаги миқдордан 5-50 баравар юқори.
«Аслида биз бунинг аксини кутгандик», деди тадқиқот раҳбари, докторант Изелин Чайб. «Кейин биз шиша намуналаридан чиқадиган заррачалар шиша идиш қопқоғининг ташқи томонидаги бўёқ билан бир хил шаклга, рангга ва полимер таркибига эга эканини пайқадик», деди у.
«Шунингдек, «қопқоқларнинг бўёғида оддий кўзга кўринмайдиган майда тирналишлар бўлган, эҳтимол сақлаш вақтида қопқоқлар орасидаги ишқаланиш туфайли», дейилади хабарда. Натижада, «зарралар қопқоқ юзасига тушиши мумкин».
Ҳам газсиз, ҳам газланган сувда микропластмасса миқдори барча ҳолатларда нисбатан паст бўлган: шиша бутилкаларда литр учун 4,5 заррача, пластик бутилкаларда 1,6 заррачагача. Бироқ, алкоголсиз ичимликлар литрига 30 га яқин микропластмасса, лимонад 40 та, пиво эса 60 га яқин заррачани ўз ичига олади.
ANSES маълумотларига кўра, микропластмассанинг заҳарли миқдори белгиланмагани туфайли, бу рақамлар соғлиқ учун хавф туғдирадими ёки йўқлигини айтиш имконсиз.
Бироқ, ичимлик ишлаб чиқарувчилар шиша бутилка қопқоғидаги микропластмасса миқдорини осонгина камайтириши мумкин, деб қўшимча қилди компания.
Агентлик қопқоқларни пуфлаш, сув ва спирт билан ювишни ўз ичига олган тозалаш усулини синаб кўрди, бу эса ифлосланишни 60 фоизга камайтирди.
Мавзуга оид

21:49 / 03.06.2025
Олимлар микропластик инсон вужудига қандай таъсир қилишини тушунтирди

17:23 / 14.05.2025
Жазирамада организмни қандай ҳимоялаш лозим? – ССВ тавсиялари

13:31 / 10.04.2025
Малайзия Ўзбекистондан қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилишга қизиқиш билдирмоқда

21:15 / 09.04.2025