Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яқин юз йилда қушларнинг 500 дан ортиқ тури йўқолиб кетиши мумкин
Қушларнинг ҳатто бир неча тури йўқолиб кетиши ҳам бутун дунё бўйлаб экотизимнинг бузилишига олиб келади. Олимлар уларнинг популяциясини тиклаш бўйича дастурларни амалга оширишга чақирмоқда.

Фото: Alamy
Олимлар кейинги юз йил ичида қушларнинг 500 дан ортиқ тури йўқолиб кетиши мумкинлигини аниқлади. Улар қушлар популяциясини тиклаш бўйича тезкор дастурларни амалга оширишга чақирди, деб ёзади The Guardian.
Қайд этилишича, қушларнинг ҳатто бир неча тури йўқолиб кетиши ҳам бутун дунё бўйлаб экотизимнинг бузилишига олиб келади. Тадқиқотнинг етакчи муаллифларидан бири бўлган Рединг Керри Стюард университети вакилининг сўзларига кўра, Ер «қушларнинг йўқолиб кетиш инқирозига» дуч келган. Прогнозларда келтирилишича, 2125 йилга бориб сайёрада охирги 500 йилдагидан кўпроқ қуш турлари йўқолиб кетади.
Таъкидланишича, қушлар популяциясининг камайишига қишлоқ хўжалигининг кенгайиши ва ривожланиши сабаб бўлмоқда. Шунингдек, иқлим ўзгариши, ўрмонларни кесиш, табиий муҳитнинг ёмонлашуви ҳам уларнинг йўқолиб кетишига таъсир кўрсатмоқда. Шу билан бирга, қушларга нисбатан салбий таъсирлар тўхтатилган тақдирда ҳам уларнинг 250 га яқин тури барибир йўқ бўлиб кетади.
Олимлар ушбу нодир қуш турларини сақлаб қолиш учун уларни тутқинликда кўпайтириш ва яшаш муҳитини тиклаш бўйича дастурлар яратишга чақирмоқда. «Қўриқланадиган ҳудудлар муҳим рол ўйнаши мумкин, бироқ қишлоқ хўжалиги, ўрмончилик, балиқ овлаш, овчилик ва бошқа манбалардан келадиган таҳдидларни камайтириш ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Шу билан бирга, айрим турлар махсус тиклаш чора-тадбирларини талаб қилади», — деди тадқиқот муаллифларидан бири Стюарт Бутчарт.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Исроил БМТнинг гуманитар ёрдамини Ғазога етказиш учун йўлаклар очишга ваъда бермоқда
Жаҳон | 09:57
-
“Янги лойиҳаларда Эрон ва Россиянинг иштироки камайиб, туркийларнинг аҳамияти ортиб боряпти” – сиёсатшунос
Жаҳон | 09:02
-
Андижондаги фабрика оқова сувлари билан канални ифлослантирди
Жамият | 23:09 / 26.07.2025
-
iPhone ва автосуғуртада янги нархлар, Навоийда қалин смог — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 22:40 / 26.07.2025
Мавзуга оид

00:31 / 10.07.2025
Япониялик олимлар озишнинг кутилмаган усулини ишлаб чиқади

00:30 / 23.06.2025
Организмдаги «қариётган» ҳужайраларни аниқлашнинг янги усули ишлаб чиқилди

11:46 / 21.06.2025
Ўзбекистонлик олимлар қовуннинг янги навларини яратмоқда

01:29 / 04.06.2025