Жаҳон | 09:14
847
1 дақиқада ўқилади

АҚШ давлат котиби G7 ТИВ раҳбарлари билан Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилди

НАТО саммитида вазирлар Эроннинг ядро қуролини яратишига йўл қўйиш керак эмаслиги ҳақидаги фикрни билдирди.

Фото: REUTERS

АҚШ давлат котиби Марко Рубио НАТО саммити доирасида G7 давлатлари ташқи ишлар вазирлари билан учрашиб, Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилди, дейилади АҚШ Давлат департаменти тарқатган баёнотда.

Баёнотга кўра, ташқи ишлар вазирлари минтақадаги мавжуд вазиятни, жумладан, АҚШнинг Эрон ядровий иншоотларига берган зарбаларини, улар президент Доналд Трамп томонидан маъқулланганини муҳокама қилган. Йиғилиш иштирокчилари «Эрон ҳеч қачон ядро қуролига эга бўлмаслиги керак» деган фикрни таъкидлади.

Бундан ташқари, вазирлар Исроил ва Эрон ўртасида барқарор тинчликни таъминлаш бўйича эҳтимолий қадамларни муҳокама қилди. Жануби-Хитой денгизидаги вазиятга ҳам алоҳида эътибор қаратилди: томонлар Хитойнинг ушбу минтақадаги ҳаракатларига жавобан ҳамкорликни чуқурлаштириш тарафдори бўлди. Ҳинд-Тинч океани минтақасида барқарорликни таъминлашда G7 давлатларининг роли муҳокама қилинди.

Мавзуга оид