“Навоийуран” London Stock Exchange’да 300 млн долларлик евробонд жойлаштирди
2025 йил 16 январ куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида инвестицияларни кенг жалб этиш ва экспортни ошириш борасидаги ишлар натижадорлиги ҳамда келгусидаги асосий вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида республикамиздаги бир нечта йирик саноат корхоналари қатори “Навоийуран” давлат корхонаси ҳам 300 миллион долларлик евробонд жойлаштириши белгиланган.

Фото: Навоийуран
Ушбу мақсадда, Корхона томонидан “S&P Global Ratings” ва “Fitch Ratings” томонидан ВВ- (корхона мустақил профили BB-, барқарор кутилма) даражасида қўлга киритилди. Шу билан бирга, жорий йил апрель ойида “Sustainable Fitch” халқаро рейтинг агентлиги томонидан корхона “ESG” рейтинги 3 даража (55 баҳо) билан баҳоланди.
Корхонанинг дастлабки халқаро облигацияларини чиқариш жараёнига банк-андеррайтер этиб CITI, Abu Dhabi Comercial Bank ва Natixis инвестиция банклари, молиявий маслаҳатчи этиб Finasia Capitals, хуқуқий масалаҳатчи этиб Dentons юридик компанияси ва ташқи аудитор сифатида “Deloitte” аудиторлик ташкилоти ҳамкорлар сифатида танлаб олинди.
Жорий йилнинг 23-24 июнь кунлари Лондон шаҳрида 64 та йирик халқаро инвесторлар билан учрашувлар ўтказилди.
Учрашувлар доирасида Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган тизимли ислоҳотларнинг натижалари, хусусан “Навоийуран” ДКда 2022-2024 йилларда олиб борилган трансформация самарали натижалари ва келгусидаги ривожланиш режалари юзасидан батафсил ахборот берилди.
Салоҳиятли инвесторлар, корхонанинг евробондларини жойлаштириш режаларига юқори қизиқиш билдирди.
Халқаро инвесторларнинг юқори қизиқиши ва банк-андеррайтерлар тавсияларини инобатга олиб корхонанинг 300 млн АҚШ доллари миқдоридаги 5 йиллик евробондининг бошланғич фоиз ставкаси 7,250-7,375 фоиз оралигида белгиланди ва буюртмалар китоби очиқ деб эълон қилинди.
Халқаро инвесторларининг йирик буюртмалари туфайли талаб ҳажми жами 93 та инвестор томонидан буюртмалар ҳажми 1,3 млрд АҚШ доллардан (талабдан 4,3 баробардан юқори) ошганлиги муносабати билан фоиз ставкаси туширилди ва якуний купон ставкасини 6,70 фоиз этиб белгилашга эришилди.
Натижада корхонанинг 300 млн АҚШ доллари миқдоридаги 5 йиллик евробондларини 6,70% купон ставкасида (дастлабки фоиз ставкасига нисбатан 0,675 фоизга паст) жойлаштирилди.
Эътироф этиш жоизки, жорий йилда “Навоийуран” ДК London Stock Exchange’да Ўзбекистоннинг корхона ва ташкилотлари орасида энг паст купон ставка билан жойлаштирган Дебют евробонди бўлди.
Евробондларни жойлаштиришдан тушган маблағлар Корхонанинг ишлаб чиқариш қувватини ошириш, транспорт ва технологик паркини кенгайтириш лойиҳаларига, уран захираларини кўпайтиришга ҳамда хорижий ҳамкорлар билан қўшма лойиҳалари учун йўналтирилади.
Мавзуга оид

17:00 / 09.06.2025
"Навоийуран" корхонасида ESG тамойиллари асосида янги стандартлар жорий этилди

19:00 / 18.04.2025
“Навоийуран” давлат корхонаси ишлаб чиқариш режасини ортиғи билан бажарди

19:00 / 12.04.2025
“Навоийуран” давлат корхонаси ESG рейтингини қўлга киритди

19:13 / 15.01.2025