Саида Мирзиёева Fitch Ўзбекистон кредит рейтингини оширганини эътироф этди
«Бу халқаро ҳамкорларимиз учун муҳим сигнал бўлиб, келгусида янада кўпроқ хорижий сармояларни жалб этишга хизмат қилади», дейди Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева.

Фото: Telegram/Saida Mirziyoyeva
Fitch халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистон кредит рейтингини «BB-»дан «BB» даражасига оширгани тўғрисида хабар берилганди. Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева бу 2018 йилдан бери кузатилаётган биринчи ўсиш ҳолати эканини қайд этди.
Таъкидланишича, Fitch ҳисоботида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, дунёдаги ўзгарувчан ва ноаниқ вазиятлар шароитида иқтисодий барқарорликни сақлаш йўлидаги ютуқлар алоҳида эътироф этилган.
Аввалроқ S&P ва Moody’s рейтинг агентликлари ҳам Ўзбекистон суверен кредит рейтинги баҳоси кутилмасини «барқарор»дан «ижобий»га оширган эди.
«Бу халқаро ҳамкорларимиз учун муҳим сигнал бўлиб, келгусида янада кўпроқ хорижий сармояларни жалб этишга хизмат қилади.
Президентимиз бошчилигидаги жамоа халқимиз фаровонлигини юксалтиришга қаратилган тизимли ислоҳотларни давом эттиради. Йўлимиздан тўхтамаймиз», — деб ёзади Саида Мирзиёева ўзининг Telegram каналига.
Мавзуга оид

18:10 / 27.06.2025
Саида Мирзиёева оммавий ахборот воситалари ходимларини табриклади

22:06 / 23.06.2025
Комил Алламжонов Президент администрациясининг янги раҳбари Саида Мирзиёевага жамоатчилик асосида мустақил маслаҳатчи сифатида тайинланди

21:25 / 23.06.2025
Саида Мирзиёева Президент администрацияси раҳбари этиб тайинланди

19:28 / 23.06.2025