Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон 2028 йилгача ўз сунъий йўлдошини коинотга учиришни режалаштирмоқда
Ўзбекистон 2028 йилгача ўзининг илмий-техник сунъий йўлдошини коинотга чиқаришни режалаштирмоқда.

Kazinform халқаро ахборот агентлигининг ёзишича, бу ҳақда Ўзбекистон космик агентлиги директори ўринбосари Муҳиддин Иброҳимов маълум қилган.
Муҳиддин Иброҳимовга кўра, жорий йилда Ўзбекистондан 7 нафар талаба Япониянинг Кюсю технология институтига магистратура босқичига ўқишга юборилади.
– Улар ўқиш даврида сунъий йўлдош лойиҳасини ишлаб чиқиш, уни йиғиш ва сунъий йўлдошни коинотга учиришга оид билимларни ўзлаштирадилар. Айни пайтда коинотга сунъий йўлдошни учириш учун компаниялар билан шартномалар тузиш кераклигини ҳам тушунишимиз керак. Бизнинг режамизга кўра, Ўзбекистон 2028 йилгача ўз сунъий йўлдошини коинотга олиб чиқади, – дейди Ўзбекистон космик агентлиги директори ўринбосари.
Ўзбекистон томони Space Х компанияси билан музокаралар олиб бормоқда.
Мавзуга оид

18:49 / 13.07.2025
SpaceX Исроилга тегишли алоқа сунъий йўлдошини орбитага олиб чиқди

21:52 / 04.07.2025
Boeing 2,8 млрд доллар эвазига Пентагонга иккита сунъий йўлдош етказиб беради

17:38 / 22.06.2025
Фордодаги уран АҚШ ҳужумидан олдин бошқа жойга кўчирилган – ОАВ

11:33 / 09.06.2025