Жамият | 17:00 / 30.06.2025
1223
2 дақиқада ўқилади
Реклама

“АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда

2025 йил 14 февралдаги PQ-62 сонли Президент қарорига кўра “АлоқаБанк” расман таянч “Ёшлар банки” сифатида белгиланган. Қарор доирасида амалга оширилган асосий ишлар:

Фото: Алоқабанк

www.yoshtadbirkorlar.uz платформаси 1 апрелдан фаолиятини бошлади;

• 12 648 нафар ёш иш билан таъминланди;

• 5 203 та лойиҳага 657,5 млрд сўм маблағ ажратилди, бу эса 7 271 янги иш ўрни билан изоҳланади;

• “Бизнесга биринчи қадам” дастури доирасида 4 799 нафар (47% — хотин-қизлар) учун 329 млрд сўм маблағ йўналтирилди;

• “Ёшлар бизнеси учун” кредити шартнома асосида 404 лойиҳа учун 328,5 млрд сўм режалаштирилди;

• Стартаплар орқали 1 342 нафар ёш ва IshGo.uz орқали 4 035 нафар ёшлар иш билан таъминланди (35% — хотин‑қизлар).

Ҳозирда “АлоқаБанк” тизимида 30 ёшгача бўлган 730 нафар ёш ходим фаолият юритмоқда. Бу банк жамоасининг 60 фоизини ташкил этади.

“Ёшлар куни” муносабати билан 150 нафар фаол ёш ходим Тошкент шаҳрига таклиф қилинди. Ташриф доирасида улар:

• Миллий академик драма театрида “Адолат фасли” спектаклини томоша қилди;

• “Шаҳидлар хотираси” мажмуаси ва “Қатағон қурбонлари” музейига ташриф буюрди;

• Улар ота-оналарига расман ташаккурнома тақдим этилди.

Шунингдек, Tashkent City’да жойлашган офисда инновацион кутубхона очилди. 4 500 китобдан иборат фондда 50% ўзбек, 35% рус ва 15% инглиз тилидаги асарлар мавжуд. Кутубхонада электрон ва аудиокитоблар бепул тақдим этилмоқда.

Банк томонидан “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди, унда банк раҳбарияти ёшларга соҳага оид тавсиялар берди.

AloqaVentures платформаси орқали 53 стартапга 6,3 млн АҚШ долларига тенг сармоя йўналтирди, портфел акциялари умумий 314,8 млн доллар иқтисодий баҳога эга.

2025 йил 1 апрелдан бошлаб, ҳар ой бир ҳудудда “Инвестор куни” тадбирлари ўтказилмоқда. Жорий йилда бу тадбирлар:

• 28 апрель — Андижон вилоятида;

• 28 май — Қашқадарё вилоятида;

• 27 июнь — Хоразм вилоятида бўлиб ўтди.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид