Қозоғистонда жамоат жойларида юзни ёпиш тақиқланди
Хизмат вазифаларини бажариш, тиббий сабабларга кўра, ноқулай об-ҳаво шароитидан ҳимоя қилиш, фуқаролик мудофааси мақсадларида, шунингдек, спорт ва маданий тадбирларда иштирок этишда юзни ёпиш ҳолатлари бундан мустасно.

Фото: ТАСС
Қозоғистонда жамоат жойларида юзни ёпадиган аксессуарлар кийиш тақиқланди. Тегишли қонунни президент Қосим-Жўмарт Тўқаев имзолади.
Хизмат вазифаларини бажариш, тиббий сабабларга кўра, ноқулай об-ҳаво шароитидан ҳимоя қилиш, фуқаролик мудофааси мақсадларида, шунингдек, спорт ва маданий тадбирларда иштирок этишда юзни ёпиш ҳолатлари бундан мустасно.
26 июн куни қонун лойиҳаси Қозоғистон парламенти томонидан маъқулланган эди.
Аввалроқ президент Тўқаев юзни ёпишдан кўра, миллий ўзликни таъкидлайдиган кийим кийишни тарғиб қилган эди.
Январ ойида худди шундай қонун Қирғизистонда ҳам қабул қилинди. Ҳужжатга кўра, жамоат жойларида «фуқароларнинг шахсини аниқлашга имкон бермайдиган» кийимларни кийиш тақиқланади. Иш ёки тиббий сабабларга кўра юзини ёпиши керак бўлганлар учун истисно мавжуд.
Мавзуга оид

19:42 / 30.06.2025
Қозоғистоннинг собиқ адлия вазири 9 йилга қамалди

17:57 / 28.06.2025
Қозоғистонда ОАВ ходимларига байрам муносабати билан 66 та уй топширилди

16:25 / 28.06.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон Орол денгизи қуриган тубида саксовул экади

12:38 / 28.06.2025