ЕИ Россияга қарши санкцияларни яна ярим йилга узайтирди
Европа Иттифоқи кенгаши Россияга қарши иқтисодий санкцияларни 2026 йил 31 январга қадар узайтирди. Санкциялар савдо, молия, энергетика, технология ва икки мақсадли товарларни чеклашни ўз ичига олади.

Фото: Getty images
Европа Иттифоқи кенгаши Россияга нисбатан иқтисодий санкциялар 2026 йил 31 январга қадар узайтирилишини эълон қилди. Ушбу чекловлар 2014 йилда жорий этилган ва ўтган йиллар давомида бир неча бор кучайтирилган.
Санкциялар савдо, молия, энергетика, технология ва икки мақсадли товарларни, шунингдек, саноат, транспорт ва ҳашаматли буюмларни чеклашни ўз ичига олади. Бундан ташқари, Россиядан ЕИга денгиз орқали нефт хомашёси импорти ёки унинг қайта юкланишига ҳам тақиқ жорий этилган, бир қатор Россия банклари SWIFT тизимидан ўчирилган.
«Россия Федерациясининг ноқонуний ҳаракатлари халқаро ҳуқуқнинг асосий меъёрларини, жумладан куч ишлатишни тақиқловчи қоидани бузишда давом этар экан, Европа Иттифоқи томонидан жорий этилган барча чораларни ўз кучида сақлаш ва зарурат туғилганда қўшимча чоралар кўриш мақсадга мувофиқдир», — дейилади ЕИ кенгаши пресс-релизида.
Ҳозирда ЕИ Россияга қарши санкцияларнинг 18-пакетини муҳокама қилмоқда. 26 июн куни Брюсселда ўтказилган саммитда Словакия қарши чиққани боис уни тасдиқлаб бўлмади. Ушбу санкциялар пакети доирасида Россия нефтининг бир баррели учун энг юқори нархни 60 доллардан 45 долларга туширишни назарда тутади. Шунингдек, Россия танкер флотининг 77 та кемасига қарши ҳам санкциялар қўлланади.
Мавзуга оид

20:10 / 30.06.2025
Россия Европанинг 15 та ОАВ сайтларига киришни чеклади

19:07 / 30.06.2025
Sputnik агентлигининг Бокудаги офисида Россия махсус хизматининг икки ходими қўлга олинди

14:57 / 30.06.2025
Вадефул: Россиянинг Германия учун хавфини эътибордан четда қолдирмаслик керак

13:00 / 30.06.2025