Ўзбекистон | 14:49
1036
1 дақиқада ўқилади

9-синф битирувчилари учун техникумларга қабул бошланди

My.edu.uz электрон платформаси орқали 1 июлдан 20 июл (шу куни ҳам) кунига қадар онлайн рўйхатдан ўтиш мумкин.

Фото: adliya.uz

Умумий ўрта таълим мактабларининг 2025 йил 9-синф битирувчилари 515 та техникумнинг бирида кундузги ёки дуал таълим шакллари бўйича ўқиш учун my.edu.uz электрон платформаси орқали 1 июлдан 20 июл (шу куни ҳам) кунига қадар онлайн рўйхатдан ўтиши мумкин.

Платформага:

  • туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки ID карта маълумотлари;
  • 3х4 ҳажмидаги фотосурат киритилади.

Маълумот ўрнида, жорий йил 139 245 нафар 9-синф битирувчиси давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.

Шундан:

  • 118 595 нафари кундузги таълим шаклига;
  • 20 650 нафари дуал таълим шаклига.

Мавзуга оид