Жамият | 13:30 / 02.07.2025
994
1 дақиқада ўқилади

Матбуотчилар кўчасидаги қурилиш ҳудудида ёнғин рўй берди

Миробод туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот берилди.

Фото: ФВБ

Жорий йилнинг 2 июл куни соат 12:50 да Тошкент шаҳар Миробод тумани, Матбуотчилар кўчасида жойлашган қурилиш ҳудудида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 12:55 да етиб бориб, ёнғин соат 13:00 ўчирилган.

Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ.

Мавзуга оид