Ўзбекистон | 22:14 / 02.07.2025
4160
1 дақиқада ўқилади

Озарбойжонда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди

Маросимда Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев иштирок этди. Ўзбекистон президенти икки халқ ўртасидаги дўстлик ва ҳамжиҳатлик рамзи сифатида заллардан бирига Қорабоғ номини беришни таклиф қилди.

Шавкат Мирзиёевнинг Озарбойжонга давлат ташрифи доирасида Ўзбекистоннинг Боку шаҳридаги элчихонаси янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Президент матбуот хизмати.

Тадбирда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбойжон президенти Илҳом Алиев иштирок этди.

Етакчилар рамзий тасмани кесиб, дипломатик ваколатхонанинг янги биносини тантанали равишда очди.

Давлат раҳбарлари дипломатларнинг икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашга қаратилган самарали фаолияти учун яратилган шароитлар билан танишди.

Элчихона заллари Ўзбекистон ҳудудлари номи билан аталган. Шавкат Мирзиёев икки халқ ўртасидаги дўстлик ва ҳамжиҳатлик рамзи сифатида заллардан бирига Қорабоғ номини беришни таклиф этди.

Якунда президентлар элчихонанинг Фахрий меҳмонлар китобига тилакларини ёзиб қолдирди.

Мавзуга оид