Ўзбекистон Қирғизистон ва Хитой орқали Мўғулистонга янги савдо йўлини очмоқда
Полшанинг оммабоп tradersunion.com/pl электрон порталида "Януш Пехочинский: Ўзбекистон янги стратегик савдо йўлини очмоқда" сарлавҳали мақола эълон қилинди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Мақола аввалида Ўзбекистон ўзининг савдо имкониятларини кенгайтириш мақсадида Қирғизистон ва Хитой орқали ўтувчи Мўғулистонга янги савдо йўлини очаётгани таъкидланган.
"Полша-Осиё" Савдо-саноат палатаси президенти Януш Пехочинскийнинг айтишича, ушбу янги транспорт йўлаги савдо ҳажмини ошириш ва етказиб бериш муддатларини қисқартиришга қаратилган", – дейилади материалда.
Қайд этилишича, ривожланаётган халқаро рақобат шароитида мамлакатлар савдо инфратузилмасини яхшилашнинг самарали усулларини изламоқда, бу эса уларга иқтисодий иштирокини ошириш имконини беради.
"Транспорт ва логистика бўйича эксперт Адам Ковалскийга кўра, янги савдо йўллари минтақада иқтисодий ўсишни тезлаштириши мумкин. Логистика қўшни давлатлар ўртасидаги савдо алоқаларини мустаҳкамлашнинг асосий элементидир", – деб таъкидлаган мақолада.
Шунингдек, муаллиф Марказий Осиёда янги савдо йўлларининг ривожланиши минтақадаги иқтисодий ўзгаришларнинг кенг кўламли суратининг бир қисми бўлиб, бунда мамлакатлар жаҳон бозорларига интеграциялашишга ва илғор иқтисодий мезонларга жавоб беришга интилаётганини урғулаган.
Мавзуга оид

19:40 / 28.06.2025
Ўзбекистон Мўғулистондан 2 минг тонна «ҳалол» от ва қўй гўшти сотиб олади

10:39 / 26.06.2025
Шавкат Мирзиёевнинг Мўғулистонга тарихий давлат ташрифи. Тафсилотлар

15:15 / 25.06.2025
Шавкат Мирзиёевнинг Мўғулистонга ташрифи якунланди

14:50 / 25.06.2025