Жаҳон | 09:10 / 02.07.2025
7212
2 дақиқада ўқилади

The Jerusalem Post: Исроил ва Сурия Сурия ҳудудига зарбалар туфайли яна можарога киришди

Дамашқ потенциал келишувнинг бир қисми сифатида Исроил ҳужумларига розилик бериш имкониятини рад этди.

Фото: Anadolu Agency

Исроил ва Сурия томонлар ўртасида хавфсизлик бўйича махфий музокаралар ўтказилаётгани ҳақидаги хабарлар ортидан келишмовчиликларнинг янги босқичига дуч келди, деб ёзади The Jerusalem Post аноним манбаларга таяниб.

Газетанинг ёзишича, музокаралар АҚШ воситачилигида БАА, Баҳрайн ва Марокаш билан 2020 йилда Исроил томонидан имзоланган «Иброҳим келишувлари»ни кенгайтириш эҳтимоли контекстида ўтказилган. Ушбу ташаббуслар доирасида Тел-Авив ва Дамашқ гўёки нормаллаштириш шартларини муҳокама қилган, бироқ Сурия томони Исроилга Сурия ҳудудига зарба беришга имкон берадиган ҳар қандай келишувларга қатъий қаршилик кўрсатган.

Манбаларнинг таъкидлашича, Исроил ишғол қилинган буфер зонадан қўшинларини олиб чиқиб кетиш эвазига «таҳдидлар»га қарши «профилактик зарбалар бериш» ҳуқуқини сақлаб қолишни талаб қилган. Шу билан бирга, Сурия томони бундай шартларни номақбул деб атади.

Нашрда қайд этилганидек, Исроилнинг Сурияга нисбатан риторикаси юмшаганига қарамай, келишув истиқболлари ноаниқлигича қолмоқда. Манбалардан бири биринчи босқичда келишувларга эришилган тақдирда ҳам фақат «совуқ тинчлик» ва хавфсизлик соҳасида чекланган ҳамкорлик ҳақида гапириш мумкинлигини таъкидлади.

Исроилнинг Эрон нишонларига фаол зарбалари тўхтатилгач, «Иброҳим келишувлари»ни кенгайтириш яна Исроил сиёсатида устувор мавзуга айланди. Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар аввалроқ Тел-Авив Жўлан тепаликлари устидан назорат Исроилда сақланиб қолса, Сурия ва Ливан билан муносабатларни нормаллаштиришдан манфаатдор эканини айтган эди.

Мавзуга оид