Портловчи ва заҳарли моддалар айланмасига бўлган талаблар кучайтирилди
Вазирлар Маҳкамасининг «Ёниш ва портлаш хавфи бўлган муҳитни юзага келтириши мумкин бўлган кимёвий моддалар, шунингдек, айрим заҳарли моддалар айланмасини тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори қабул қилинди.

2025 йил 1 августдан бошлаб портловчи ва хавфли моддаларни, уларни ўз ичига олган материалларни, шунингдек портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш учун лицензия беришда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишиш зарур.
Ушбу фаолият турларини лицензиялашда қуйидаги талабларга риоя этилиши керак:
- Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш нормаларига мувофиқлик талаблари;
- Ички ишлар вазирлиги ва Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни ишлатган материаллар ва буюмларни, шунингдек портлатиш воситаларини махсус транспорт воситаларида ташиш зарурлиги ҳақидаги талаблари;
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган нормативларга мувофиқ тирик организмга таъсир этиш даражасига қараб I, II ва III хавфлилик синфларига (ўта хавфли, юқори хавфли ва ўртача хавфли) мансуб заҳарли моддаларга бўлган қонунчилик талаблари, шунингдек объектнинг санитар-ҳимоя зонасини белгилаш бўйича норматив ҳужжатлар талаблари;
- Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг сақлаш, ташиш, фойдаланиш ва утилизация соҳасидаги талаблари.
Ҳужжат билан ёниш ва портлаш хавфи бўлган муҳитни юзага келтириши мумкин бўлган кимёвий моддалар, шунингдек айрим заҳарли моддалар айланмасини тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари режаси тасдиқланди.
Мавзуга оид

14:10 / 21.07.2019
Ҳонгконг полицияси йирик миқдордаги портловчи моддаларни мусодара қилди

07:36 / 25.10.2018
Ҳиллари Клинтон, Барак Обама, CNN телеканали ва бошқаларга почта орқали бомба жўнатилди

19:50 / 23.03.2018
Уйида 250 та бомба сақлаган британиялик судланди

08:06 / 07.03.2018