Ўзбекистон | 11:37
1596
1 дақиқада ўқилади

Самарқанд нўхатшўраги географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказилди

Самарқанд нўхатшўраги географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди. 

“Географик кўрсаткичлар тўғрисида”ги қонунга кўра, товарни муайян географик объект ҳудудидан келиб чиққан товар сифатида идентификацияловчи белги географик кўрсаткич деб эътироф этилиб, унда товарнинг сифати, ном қозонгани ёки бошқа хусусиятлари унинг географик жиҳатдан келиб чиқишига сезиларли даражада боғлиқ бўлади.

Адлия вазирлиги географик кўрсаткичларни ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатли орган ҳисобланади. Самарқанд вилоят адлия бошқармаси ва “Интеллектуал мулк маркази” давлат муассасасининг кўмаги билан Самарқанд нўхатшўраги географик кўрсаткич сифатида Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди.

Самарқанд вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Салоҳиддин Сатторов Самарқанд вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоевга Самарқанд нўхатшўраги географик кўрсаткич ҳужжатини топширди.

Мавзуга оид