Ўзбекистон | 12:03
968
1 дақиқада ўқилади

"Жасорат мактаблари"га қандай ўқишга кириш мумкин?

Мудофаа вазирлиги ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг "Жасорат мактаблари"га ўқувчиларни қабул қилиш ва ўқув-тарбиявий жараённи ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қўшма қарори қабул қилинди.

"Жасорат мактаблари" болаларни ёшлик чоғиданоқ ватанга чексиз садоқат руҳида тарбиялаш, уларни жисмонан соғлом ва маънавий жиҳатдан етук шахслар сифатида вояга етказиш мақсадида республиканинг ҳар бир туман (шаҳар)ида биттадан умумтаълим ўрта мактаби базасида ташкил этилади.

Жасорат синфларига ўқувчиларни қабул қилиш (битта синфга 26 нафар ўқувчи) 5-синфдан бошлаб имтиҳон натижалари бўйича амалга оширилади. Синовлар орасида математика ва она тили бўйича тестлар, шунингдек жисмоний тайёргарликни текшириш ҳам бор.

Жасорат синфларига Ўзбекистон фуқаролари қабул қилинади.

Жасорат синфларида умумий ўрта таълим фанлари соатларини мақбуллаштириш ҳисобига математика, физика, тарих, чет тили ва чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фанлари чуқурлаштирилган ҳолда ўтилади.

Жасорат синфларида таълим 5-11-синфларда амалга оширилади. Таълим ўзбек, қорақалпоқ ёки рус тилларида олиб борилади.

Мавзуга оид