Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ армияси Patriot ракеталари харидини тўрт баравар оширди
Patriot ракеталари учун талаб АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини мустаҳкамлаш йўлидаги ҳаракатлари фонида ошган.

Фото: Bloomberg
АҚШ армияси Patriot зенит мажмуалари учун харид қилинадиган ракеталар сонини 3,3 мингтадан 13,7 мингтагача оширди, деб ёзади Bloomberg. 2026-молиявий йилда бунинг учун 1,3 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратилади.
Қайд этилишича, харидлар режасини армиянинг юқори мартабали амалдорларидан иборат комиссия шакллантирган. Patriot ракеталари учун талаб АҚШ ва унинг иттифоқчиларини ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини мустаҳкамлаш йўлидаги ҳаракатлари фонида ошган.
Бир ҳафта олдин АҚШ Украина учун мўлжалланган ўнлаб Patriot зенит ракеталари жўнатмасини тўхтатиб қўйганди. Пентагон буни ўз захиралари сезиларли даражада қисқараётгани сабаб амалга оширганини билдирган. АҚШ президенти Доналд Трамп душанба куни ҳеч қандай тафсилотларни келтирмасдан Қўшма Штатлар Украинага қуролларнинг янги партияларини юбориши ҳақида гапирди. Ҳозирда Оқ уй Украинага яна битта Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини етказиб бериш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Мавзуга оид

23:17 / 09.07.2025
Россия фронтда муҳим ютуқларга эришди, Путин Трампга узил-кесил йўқ деди — “Геосиёсат”

21:14 / 09.07.2025
Украинада «Нептун» ракетасига оид махфий маълумотларни ўғирлашга уринган хитойлик жосуслар ушланди

21:08 / 09.07.2025
Мерц Украинадаги урушни тугатиш учун дипломатик воситалар тугаганини айтди

18:49 / 09.07.2025