Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда сув қувури кучли босим остида ёрилиб кетди (видео)
Ҳолат кузатув камераларига тушиб қолган.

Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани ҳудудидаги тиббиёт институти чорраҳасида ер тагида қувур портлагани ҳақида хабарлар тарқалди.
Ҳолат кузатув камераларига тушиб қолган, видеоларда камида тўртта машина ҳалокатдан қочиш учун қарама-қарши йўналишга чиқиб кетгани, яна бир неча машина устига тошлар ёғилганини кўриш мумкин.
ФВВ ҳолат юзасидан бирламчи маълумот тақдим этди.
Бугун, 10 июл куни соат 11:00 ларда Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Фаробий кўчаси ҳудудидан ўтувчи, дастлабки тахминларга кўра, диаметри 800 мм сув қувурида кучли босим остида ёрилиш ҳодисаси юзага келган.
Ҳодиса жойига зудлик билан ёнғин-қутқарув экипажлари етиб бориб, вазият оқибатлари бартараф этилмоқда.
Аниқланишича, ушбу ҳолат режавий тадбир асосида ўтказилган коммунал тармоқдаги иссиқ сув тармоғини босим остида текшириш жараёнида юзага келган.
Ҳозирда иссиқлик сув қувуридаги ушбу ҳодиса коммунал-техник авария-тиклаш бригадаси куч ва воситалари билан бартараф этилиб, носозлик оқибатларини тугатиш ишлари амалга оширилмоқда.
Воқеа жойига Тошкент шаҳар ФВБ, ССБ ва коммунал соҳа ташкилотлари масъуллари ҳамда куч ва воситалари жалб қилинган.
Ҳодиса оқибатида 3 киши енгил тан жароҳати олган ва уларга воқеа жойида тиббиёт ходимлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган. Уларни шифохонга олиб боришга эҳтиёж бўлмаганлиги сабабли, ўз уйларига рухсат берилган.
Мавзуга оид

18:33
Бу йил Тошкент шаҳрига 8 миллиард доллар инвестиция жалб қилинади

16:51
Тошкентда 26 та кўча тун-у кун ишлайдиган гавжум масканга айлантирилади

14:15
Veolia Energy Тошкентда қувур ёрилиши туфайли етказилган зарарни қоплаб беради

09:07