Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хорижликларга Россия армиясида хизмат қилишга рухсат берилди
Путин чет эл фуқароларига сафарбарлик даврида Россия армиясида хизмат қилишига рухсат берувчи фармонни имзолади. Путиннинг 2022 йилдан бошлаб «қисман сафарбарлик» тўғрисидаги фармони ҳамон кучда.

Фото: Erik Romanenko/TASS/dpa/picture alliance
Чет элликлар сафарбарлик даврида Россия Қуролли кучлари (ҚК)да хизмат қилиши мумкин бўлади. Тегишли фармонни Россия президенти Владимир Путин имзолади. Бундан ташқари, чет элликлар фавқулодда ва ҳарбий ҳолат, уруш ва қуролли тўқнашувлар шароитида РФ Қуролли кучларида хизмат қилиши мумкин.
Хорижий давлатларнинг фуқаролари «халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлаш ёки тиклаш бўйича тадбирларда», шунингдек, Россия Қуролли кучларининг операцияларида, шу жумладан Россиядан ташқарида «халқаро террорчилик фаолиятини бостириш бўйича вазифаларни бажаришда» иштирок этиши мумкин, дейилади Путин фармонида.
Ҳужжатга кўра, шартномалар сафарбарлик, ҳарбий ҳолат ёки уруш вақти тугагунига қадар тузилади. Шу пайтгача хорижликлар Россия армиясида фақат фавқулодда ёки ҳарбий ҳолат ва қуролли тўқнашувлар вақтида хизмат қилиши мумкин эди. Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб кириши фонида қабул қилинган Путиннинг 2022 йил 21 сентябрдаги сафарбарлик тўғрисидаги фармони бекор қилинмаган ва ҳозир ҳам амалда.
Шу билан бирга, фармон энг юқори чегара ёшига етган юқори малакали мутахассисларга ташқи разведка хизмати (СВР), ФСБ ёки давлат хавфсизлик органларида хизмат қилиш учун янги шартномалар тузишга рухсат беради.
Аввалроқ Россия президенти фуқаролиги бўлмаган шахсларга Россия Қуролли кучларида шартнома асосида хизмат қилишга рухсат берувчи қонунни имзолаган эди.
Мавзуга оид

12:21
«Медуза» асосчиси Тимченко Россияда сиртдан ҳибсга олинди

10:20
Россия Киевга дронлар ва баллистик ракеталар билан ҳужум қилди

08:58
Bloomberg: Россия санкцияларни четлаб ўтиш учун Хитой билан дронлар устида ишламоқда

23:17 / 09.07.2025