Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Америкалик олимнинг мушуги иккинчи марта янги вирусни топишга ёрдам берди
Мушук овлаган сичқонда ортореовирусларнинг янги штамми аниқланди.

Фото: John Lednicky
АҚШ Флорида университети вирусологи Жон Ледникига тегишли Пеппер лақабли мушук яна ўзини кўрсатди. У овдан сўнг, уйга ерқазир сичқонни олиб келди, унинг ичида олимлар илгари номаълум бўлган вирусни топди.
Бир йил олдин Пеппер олиб келган сичқонда жейлонгвируслар оиласига мансуб вирус топилган эди. Бу сафар ўлжа калтадум ерқазир сичқон бўлди. Ледники уни лабораторияга олиб борди ва таҳлиллар шуни кўрсатдики, ҳайвон ортореовирусларнинг янги штамми - қушлар, сутэмизувчилар ва ҳатто одамларга юқиши мумкин бўлган вирус билан касалланган.
Ортореовируслар биринчи марта 1950-йилларда аниқланган. Узоқ вақт давомида улар зарарсиз деб ҳисобланган, аммо кейинчалик камдан-кам ҳолларда болаларда энцефалит, менингит ва гастроэнтерит келтириб чиқариши аниқланган. Вирус нажас ёки ҳаво томчилари орқали юқади ва одатда нафас олиш тизими ёки ичакларга таъсир қилади.
Олимларнинг таъкидлашича, янги штаммлар ҳақида иложи борича кўпроқ билиш зарур, шунда уларнинг тарқалишига қарши курашиш осон бўлади. Кейинги қадам бу вируснинг организм билан ўзаро таъсири қандайлигини текшириш ва унинг хусусиятларини ўрганишдир.
Қайд қилинишича, Пеппер ўзини яхши ҳис қилмоқда ва илмий фаолиятини якунламоқчи эмас.
Мавзуга оид

19:55 / 11.07.2025
Суд Трампнинг туғилиш ҳолати бўйича АҚШ фуқаролигини беришни чеклашга оид фармонини блоклади

19:35 / 11.07.2025
АҚШ Давлат департаменти 1,3 мингдан ортиқ ходимини ишдан бўшатишга қарор қилди — AP

14:49 / 11.07.2025
Трамп Россия бўйича «муҳим баёнот» беришини айтди

14:46 / 11.07.2025