Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
NYT: Киевда отиб кетилган полковник УХХ махфий бўлинмасини бошқарган
Хусусан, у «Моторола» лақаби билан танилган Донбассдаги россияпараст бўлинма қўмондонларидан бири — Арсен Павловнинг ўлдирилишига масъул бўлган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар
Киевда отиб кетилган полковник Иван Воронич Украина Хавфсизлик хизматининг Россия ва оккупация қилинган ҳудудларда операциялар ўтказиш билан шуғулланувчи бешинчи бошқармасида хизмат қилган. Бу ҳақда The New York Times ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, Воронич «маълум муддат» ушбу бўлинмани ҳам бошқарган. У МРБдан кўмак олиб келган ва хусусан, «Моторола» лақаби билан танилган Донбассдаги россияпараст бўлинма қўмондонларидан бири — Арсен Павловнинг ўлдирилишига масъул бўлган.
Украина Хавфсизлик хизматинигн собиқ ходими Иван Ступак ҳам NV нашри билан суҳбатда шу каби маълумотларни келтирган.
«Эслаймиз, «Гиви», «Моторола», унвони пастроқ бўлган турли-туман «рус баҳори фаоллари»; кўпчилик ёқиб юборилган, отиб ташланган, ўлдирилган. Бу — ҳалок бўлган шахс ишлаган бўлинма шуғулланган ишлар эди», — дейди собиқ УХХ ходими.
Эслатиб ўтамиз, Воронич 10 июл куни эрталаб Киевдаги Голосеевский районида отиб кетилди. Қотил унга пистолетдан бир неча марта ўқ узган ва воқеа жойидан яширинган. Хавфсизлик хизмати ва миллий полиция жиноятнинг барча ҳолатларини аниқлаш ва айбдорларни жавобгарликка тортиш бўйича чоралар кўрмоқда.
Терговга қадар текширув Украина Жиноят кодексининг 348-моддаси (ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходими, жамоат тартиби ва давлат чегарасини қўриқлаш бўйича жамоат тузилмаси аъзоси ёки ҳарбий хизматчининг ҳаётига тажовуз қилиш) бўйича давом этяпти.
Мавзуга оид

14:11 / 11.07.2025
Макрон ва Стармер Украина учун тинчликпарварлар бўйича режани эълон қилди

13:45 / 11.07.2025
БМТ: Украинада июнда тинч аҳоли орасида қурбонлар сони энг юқори кўрсаткичга етди

12:30 / 11.07.2025
Мерц: Германия Украина учун АҚШдан Patriot тизимларини сотиб олишга тайёр

11:40 / 11.07.2025