Ўзбекистон | 10:03
1677
1 дақиқада ўқилади

Уста Ширин кўчасидаги ишлаб чиқариш корхонасида йирик ёнғин содир бўлди

Ёнғинни бартараф этишга 12 та ёнғин-қутқарув экипажлари ва 2 та ёрдамчи техника жалб қилинган.

Бугун, 11 июл куни соат 03:17 да Тошкент шаҳар ФВБга Олмазор тумани Уста Ширин кўчасидаги писта ишлаб чиқариш корхоналарининг бирида ёнғин содир бўлгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Мазкур хабарга асосан, ёнғин қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 03:22 да етиб бориб, ёнғин соат 04:06 да ўраб олинган ва соат 04:14 да тўлиқ ўчирилган.

Ёнғинни бартараф этишга 12 та ёнғин-қутқарув экипажлари ва 2 та ёрдамчи техника жалб қилинган.

Ҳозирги вақтга кўра тан жароҳати олганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.

Мавзуга оид