Ўзбекистон | 14:24
764
1 дақиқада ўқилади

Хитой ва Ўзбекистон контейнер ташувлари бўйича қўшма корхона ташкил этди

Хитой ва Ўзбекистон ўртасида контейнер ташувларига ихтисослашган UTK International Logistics Cо. Ltd қўшма корхонаси ташкил этилди. 

Фото: Транспорт вазирлиги

Транспорт вазирлиги хабар қилишича, 10 июлда Пекин шаҳрида “Ўзтемирйўлконтейнер” АЖ ва Xinjiang Union of Railway International Logistics Cо. Ltd ўртасидаги ҳамкорлик доирасида ушбу қўшма корхона ташкил этилиши муносабати билан тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбир давомида янги корхонанинг Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги транспорт-логистика ҳамкорлигини чуқурлаштиришдаги стратегик аҳамияти алоҳида таъкидланди. Томонлар мазкур компания ўзаро юк ташувларини кенгайтиришда муҳим ўрин эгаллашига ишонч билдирди.

UTK International Logistics Cо. Ltd компаниясининг офиси Урумчи шаҳрида жойлашиб, корхонанинг асосий фаолияти юкларни консолидация қилиш, Хитой томонидан субсидиялар жалб этиш ҳамда Хитой—Марказий Осиё йўналиши бўйича мултимодал ташувларни ривожлантиришдан иборат бўлади.

Ташкилий жараёнлар якунлангач, компания қисқа фурсат ичида Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон йўналиши бўйича биринчи контейнер поездларини жўнатишни бошлайди.

Мавзуга оид