Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европанинг 12 шаҳрида жазирама ҳарорат туфайли 2,3 минг киши вафот этди
Британиялик олимларнинг фикрича, иқлим ўзгариши Европанинг йирик шаҳарларида жазирамадан ўлим ҳолатларини учдан икки қисмга оширган. Яқинда кузатилган ғайритабиий жазирама тўлқинининг энг кўп қурбонлари Милан, Париж ва Барселонада қайд этилган.

Фото: REUTERS
Сўнгги иссиқ ҳаво тўлқини давомида Европанинг 12 йирик шаҳрида меъёридан юқори бўлган 2,3 минг ўлим қайд этилди. Бу Лондон Империя коллежи ҳамда Лондон Гигиена ва тропик тиббиёт мактаби тадқиқотчилари томонидан аниқланди. Брюсселдаги Глобал стратегик алоқа кенгаши (GSCC) томонидан чоп этилган тадқиқот муаллифларига кўра, 23 июндан 2 июлгача бўлган вақт оралиғида 1500 та ўлим (тахминан 65 фоиз) глобал иқлим ўзгариши туфайли ҳароратнинг ошиши билан боғлиқ.
Биргина Миланда июн ойи охири ва июл ойи бошидаги иссиқ кунларда одатдагидан 499 киши, Парижда 373 киши ва Барселонада 340 киши кўпроқ вафот этган. Олимларнинг алоҳида шаҳарлар учун намунавий ҳисоб-китобларига кўра, ушбу 1212 ўлимнинг 838 таси иқлим ўзгариши билан боғлиқ.
Иқлимнинг антропоген ўзгариши бўлмаганида, ортиқча ўлим маълумотлари ўрганилган 12 та шаҳарнинг 11 тасида ҳаво ҳарорати ўтган ҳафтада 2-4 даражага паст бўлар эди, дейди тадқиқот муаллифлари. Милан, Париж ва Барселонадан ташқари, гап Лондон, Рим, Мадрид, Афина, Будапешт, Загреб, Франкфурт-Майн ва Лиссабон ҳақида кетяпти.
Иссиқ ҳарорат билан боғлиқ ўлимларнинг катта қисми (88 фоиз) қариялар (65 ёшдан ошганлар) орасида. Бироқ, юқори ҳарорат билан боғлиқ ўлимларнинг муҳим қисми бўйича маълумот аниқлаштирилмаган, дейди мутахассислар.
Мавзуга оид

14:36 / 10.07.2025
Канцлер Мерц Германиянинг НАТОда етакчи бўлишини хоҳлаяпти

17:41 / 09.07.2025
Иссиқ ҳаво Европада ўлим ҳолатлари сонини уч бараварга оширди

12:21 / 09.07.2025
2025 йилнинг июни Ғарбий Европа тарихидаги энг иссиқ ой бўлди

14:20 / 08.07.2025