Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тўла бензин баки билан 2100 км — Geely Galaxy A7 седани сотувга чиқди
Машина 5 хил комплектацияда сотилади. Нархи эса 14450 доллардан бошланади.

Хитойнинг Geely компанияси ўзининг янги ҳибрид седани Galaxy A7 нинг дастлабки сотувларига старт берди.
Galaxy A7 га 1,5 литр сиғимли, 112 от кучини берадиган бензинли двигател ҳамда 238 от кучига эга электродвигател ўрнатилган. Машина Geely Thor AI Hybrid тизими сабаб 100 км масофага атиги 2,67 литр бензин сарф қилиши ваъда қилинмоқда.
Седан 5 хил комплектацияда тақдим этилган. Уларнинг дастлабки иккитаси фақат токнинг ўзида 70 км, қолган учтаси эса 150 масофа босиб ўта олиши қайд этилган.
Машина бир марталик тўлиқ қувватланиш ҳамда тўла бензин баки билан 2100 кмдан ортиқроқ масофа босиб ўтиши мумкин.
Galaxy A7 салонида ҳам қатор қулайликлар мавжуд: мобил телефонни симсиз қувватлаш, панорамали том, мультимедиа тизими учун катта дисплей. Ўриндиқлари эса иситиш, совитиш ҳамда массаж функциялари билан таъминланган.
Машинанинг нархи эса комплектациясига қараб 14450—18650 доллар атрофида баҳоланган.
Мавзуга оид

14:11 / 01.07.2024
Geely 1 млн километр масофа босиб ўтиш имконини берадиган батареяни тақдим қилди

22:35 / 06.12.2023
Тошкент вилоятида Хитой электромобилини йиғиш йўлга қўйилиши мумкин

15:48 / 01.06.2023
390 от кучи, 19,5 минг доллардан бошланадиган нарх — Geely Хитойда Galaxy L7 кроссоверини тақдим этди

22:27 / 31.01.2023