Иқтисодиёт | 19:54 / 14.07.2025
985
3 дақиқада ўқилади

5 дақиқалик бюджет одатлари: оила билан пулни бошқаришни ўрганамиз

Пулни бошқариш — зерикарли Excel файллар тўлдириб юриш эмас. Уни оила билан ҳар куни 5 дақиқа вақт ажратиб, ҳаётни тартибга солиш йўлига айлантириш мумкин. Сиз бюджетингизни бошқариш орқали, режаланган саёҳатлар ва орзудаги гаджетларга молиявий хатарларсиз эришишингиз мумкин. Ушбу мақолада бюджетни бошқаришни ўрганамиз.

Фото: iStock

1. “Бугун пул қаерга кетди?” — мини таҳлил одати

Телефонингизнинг қайдлар бўлимига ҳар куни 5 дақиқа вақтингизни ажратиб, қуйидаги 3 нарсани ёзиб боринг:

🔹 Нимага пул кетди?

🔹 Қанча кетди?

🔹 Ҳақиқатан керакмиди?

Масалан, кофе — 30 000 сўм, товуқ — 48 000 сўм, болага таглик — 55 000 сўм. Изоҳ: таглик керак эди, кофе эса шунчаки кайфият учун.

Энди сарфлаган пулларингизни қуйидаги категориялар бўйича ажратиб чиқинг: “асосли”, “кераксиз харажат”.

2. “Зарур” ва “ортиқча” карталари

Бу усулни қўллашга ҳам 5 дақиқа вақтингиз кетади. Уни ўйин кўринишида амалга ошириш мумкин, ҳатто болалар билан ҳам ўйнаса бўлади. Ҳар куни 2 та карта ясалади:

Зарурий харид: Ҳақиқатан керак бўлган нарса

Ортиқча харид: Ҳозир қилмаса ҳам бўладиган нарса

Оила аъзолари навбат билан айтишади:

  • “Бугун таглик — зарур. Fast Food — ортиқча”
  • “Тўй совғаси — зарур. Газли ичимлик — ортиқча”

Бу одат молиявий танловлар ҳақида фикрлашни кучайтиради ва муҳокама маданиятини яратади. “Зарур” ёки “ортиқча” деган карталарга харажатлар номини ёзиб чиқасиз.

3. “Расмий молиячи” ўйинини ўйнанг. Ҳар бир квитанция, маҳсулот ёки трансфердан кейин расмга олинг ва алоҳида папкага жойланг: Телефон галереясида алоҳида “бюджет ” деган папка очинг.

📂 Бюджет | 📅 Июл | 🛒 Харажатлар

Бу орқали кўп нарсани эслаб қолиш осонлашади. Йил охирида “Оила харажатлари ретроспективаси”ни қилса бўлади — ҳатто гиф/слайд-шоу ҳам.

4. “Энг қиммат — энг фойдали — энг кулгили”

Ҳар ҳафта “энг қиммат харид”, “энг фойдали харид” ёки “энг кулгили/кераксиз харид”ларингизнинг ТОП рўйхатини тузинг. Бу орқали ўзингизни англайсиз. Ҳатто болалар билан бу танловни оқшом овқат пайтида ўтказса ҳам бўлади.

Эможи ғояси:

💰 Қиммат

👍 Фойдали

🤣 Бекорчи

5. “3 кунлик прогноз”

Ҳар 3 кунда 1 марта қуйидагиларни ёзинг:

Олдинда қандай харажатлар бор?

• Болага ваксинация

• Коммунал тўловлар

• Саёҳат учун жамғарма

Шу рўйхат орқали муҳим нарсаларни олдиндан кўра бошлайсиз. Бу жамғарма маданиятини ҳам кучайтиради.

Хулоса

Бюджет юритиш — бу ўзингизни жазолаш эмас. Унга оқилона, оила билан бирга, кулги билан ёндашиш ҳам мумкин. Ҳар куни 5 дақиқа – ва орзуларингизга бир қадам яқинроқ бўласиз. Яхши бюджет – бу бахтли оила.

Мавзуга оид