Жаҳон | 13:55
1526
2 дақиқада ўқилади

Писториус: Германия Украинага TAURUS ракеталарини етказиб бермайди

Германия мудофаа вазири Пентагон раҳбари билан Берлиннинг Украина учун АҚШдан иккита Patriot тизимини сотиб олиш имкониятини муҳокама қилмоқчи.

Фото: Gordon Welters/FT

Германия Россия Федерациясининг ҳаво ҳужумлари кучайиши ва Киевнинг бир неча бор илтимосига қарамай, Украинага немис-швед TAURUS қанотли ракеталарини етказиб бермайди. Бу ҳақда Германия мудофаа вазири Борис Писториус 13 июл, якшанба куни чоп этилган Financial Times газетасига берган интервюсида айтиб ўтди.

Аввалроқ Германия канцлери Фридрих Мерц Киевга TAURUS қанотли ракеталарини етказиб бериш ғоясига очиқ эканини бир неча бор ишора қилган эди. Ўз навбатида, Москва бундай ҳаракатни Германиянинг урушга кириши деб ҳисоблаши ҳақида бир неча бор огоҳлантирган ва фақат немис армияси ушбу қурол тизимини бошқариши мумкинлигини таъкидлаган.

Мерц 1 июл куни Maischberger дастури меҳмони бўлганида, агар Украинага TAURUS ракеталари етказиб берилса, уларни немис эмас, балки Украина ҳарбийлари бошқаради, деди.

Германия мудофаа вазири Борис Писториус 14 июл куни Вашингтонда АҚШ мудофаа вазири Пит Ҳегсет билан учрашиши кутилмоқда. Немис сиёсатчиси FT телеканалига берган интервюсида тушунтирганидек, бу учрашувда у Американинг Европага ҳарбий ёрдами бўйича «йўл харитаси»ни муҳокама қилмоқчи.

Нашрга кўра, суҳбатнинг яна бир мавзуси Украина ва Patriot ҳаво мудофаа тизимлари масаласи бўлиши керак. Берлин аллақачон ушбу турдаги ўн иккита ЗРКдан учтасини Киевга топширган. Энди Германияда атиги олтита Patriot комплекси қолди, деди Писторус интервюда. Икки тизим фойдаланиш учун Полшага ўтказилди, яна бир тизим эса доимий таъмирдан ўтаётгани ёки машғулотларга жалб қилингани учун мавжуд эмас, деди немис вазири. «Бу ҳақиқатан ҳам жуда кам, айниқса НАТО мақсадларига эришишда», деб шикоят қилди Борис Писториус. 

Мавзуга оид