Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 19:14 / 15.07.2025
899
1 дақиқада ўқилади
Ўқишни кўчириш учун онлайн ариза қабул қилиш бошланди
2025/2026 ўқув йили учун талабалар ўқишини кўчириш бўйича аризалар 5 августга қадар қабул қилинади.

Фото: Unsplash
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги давлат олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш учун онлайн ариза юбориш бошланганини маълум қилди.
2025/2026 ўқув йили учун республика давлат олий таълим муассасаларига талабалар ўқишини кўчириш бўйича аризалар қуйидаги электрон тизимлар орқали рўйхатдан ўтказилади:
- 2 та узрли сабабга кўра, республиканинг бир давлат олий таълим муассасасидан бошқа олий таълим муассасасига ёки бир олий таълим муассасаси доирасида — transfer.edu.uz;
- хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош таълим йўналишларига — my.uzbmb.uz.
Аризалар 2025 йил 5 августга (шу куни ҳам) қадар қабул қилинади.