Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 07:59
2331
1 дақиқада ўқилади
Мирзо Улуғбек туманида автомобил ёниб кетди
Мирзо Улуғбек туманида автомобилда содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот тақдим этилди.

Фото: ФВБ
16 июл куни соат 00:08 да Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Мирзо Улуғбек шоҳкўчасида автомобил ёнаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 00:11 да етиб бориб, ёнғин соат 00:16 да ўчирилди.
Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби аниқланмоқда.