Жаҳон | 22:51 / 17.07.2025
2552
1 дақиқада ўқилади

Эрон президенти автомобили ўчиб қолганидан кейин такси чақиришга мажбур бўлди

Бунга автомобил сув аралашган бензин билан тўлдирилгани сабаб бўлгани таъкидланмоқда.

Фото: NasrNews

Эрон президенти Масъуд Пизишкиён Табриз шаҳрига иш сафари чоғида ўз кортежидаги учала автомобил ҳам тўхтаб қолгани учун такси чақиришга мажбур бўлди.

Бу автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида тўхталганидан сўнг содир бўлган, у ерда машиналарга сув аралаштирилган бензин қуйилган. Бу ҳақда NasrNews президентнинг махсус инспектори Мустафо Мовлавийга таяниб хабар берди.

Кортеждаги машиналар Рашт трассасига кираверишда сифатсиз бензин билан тўлдирилган, деди Мовлавий. Шундан сўнг, машиналар Қазвин вилоятида тўхтаб қолган. Пизишкиён Табризга етиб бориш учун такси чақиришга мажбур бўлган.

Таъкидланишича, президент суриштирув бошлаш учун маҳаллий маъмуриятга мурожаат қилмаган. Мовлавийнинг айтишича, оддий фуқаролар ҳам шундай вазиятга тушиб қолиши мумкин.

Мавзуга оид