Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ишончли ҳамкор – барқарор келажак: VUM компанияси дилерлик конференцияси бўлиб ўтди
13 июл куни Тошкентда Van Universal Motors (VUM) компанияси ташаббуси билан Ўзбекистон бўйлаб фаолият юритаётган дилерлик марказлари вакиллари иштирокида йирик конференция бўлиб ўтди. Тадбир “Ишончли ҳамкор — барқарор келажак” шиори остида ўтказилди.
Мазкур учрашувнинг асосий мақсади — дилерлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва бизнесни ривожлантириш бўлди. Шунингдек, ушбу тадбирда Ўзбекистон юк машиналари бозори учун янгилик газ ва бензин ёнилғисида ҳаракатланувчи мутлақо янги авлод юк машинаси FAW Tiger VH модели тақдимоти ўтказилди.

VUM – ишончли ҳамкорлик сари интилаётган етакчи компаниялардан бири
Van Universal Motors — Ўзбекистонда юк автомобиллари савдоси, сервис хизматлари ва дилерлик тармоғи йўналишида фаолият юритаётган, бозорда етакчи ўринга эга бўлиш сари қатъий интилаётган компаниялардан биридир.
Компания FAW Tiger юк машиналарини Ўзбекистонда ишлаб чиқариш ва уларга хизмат кўрсатиш тизимини шакллантирган бўлиб, ҳозирда мамлакат бўйлаб 20 дан ортиқ дилерлик марказлари билан фаол ҳамкорлик олиб бормоқда.
2025 йилнинг биринчи ярми якунига кўра, компания ўз фаолиятида бир қанча муҳим натижаларга эришди. Жумладан:
дилерлар сони 7 тадан 23 тага етди — бу техникаларнинг ҳудудларга етказилиши ва сервис хизматларининг қулай ташкил этилиши учун катта имконият яратди. Шу давр ичида Van Universal Motors’га бўлган ишонч йирик ташкилотлар томонидан ҳам ортди. Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитаси таркибидаги ташкилотлар, “Навоий КМК” АЖ, Давлат хавфсизлик хизмати, шунингдек, Korzinka, Safia каби хусусий компаниялар VUM билан барқарор ҳамкорликни йўлга қўйди.
Бу кўрсаткичлар — VUM’нинг бозорга берган реал қиймати ва шериклар билан қураётган мустаҳкам муносабатларидан далолат беради.
Конференцияда муҳим стратегик йўналишлар муҳокама қилинди
Тадбир доирасида VUM раҳбарияти томонидан компаниянинг 2025–2026 йиллардаги ривожланиш стратегияси, дилерлик марказларига бериладиган қўллаб-қувватловлар, ҳудудий маркетинг ёндашувлари ва сервис хизматларини такомиллаштириш борасидаги режалар тақдим этилди.
Муҳокама қилинган асосий йўналишлар қуйидагилардан иборат бўлди:
• Бозор сегментлари учун мослаштирилган FAW моделлари;
• Дилерлар учун марказлашган сервис назорати;
• Ҳар бир ҳудуд учун алоҳида маркетинг стратегияси;
• Бренд имижини кучайтириш ва дилер ишончини ошириш чоралари.
Ҳамкорлик – асосий қадрият
Тадбирда иштирок этган дилерлик вакиллари VUM томонидан тақдим этилаётган техникалар, маркетинг ёндашувлари ва мижозларга хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўллаб-қувватловни ижобий баҳолаб, савдо самарадорлигини оширишга қаратилган фикр-мулоҳазаларини билдирди.
“Биз учун ҳар бир дилер — компаниямизнинг юзидир. Улар орқали биз мижозларга яқинлашамиз, уларнинг эҳтиёжларини тушунамиз ва барқарор ечимлар таклиф қиламиз”, деди VUM бош директори Ғасанов Равшан Рустам ўғли ўз нутқида.
FAW Tiger VH – Ўзбекистонда завод шароитида ишлаб чиқарилган илк газ-бензинли юк машинаси
Тадбир доирасида янги техниканинг тақдимоти ҳам бўлиб ўтди — бу FAW Tiger VH модели бўлиб, у газ (метан) ва бензин ёқилғисида ҳаракатлана оладиган икки ёнилғили двигателга эга юк машинасидир.
Мазкур модел — Ўзбекистонда завод шароитида газ ва бензин тизими билан ишлаб чиқарилган илк эксклюзив техникалардан бири ҳисобланади. Бу ечим нафақат иқтисодий жиҳатдан фойдали, балки экологик хавфсизлик нуқтаи назаридан ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Асосий афзалликлар:
Тўлиқ оғирлиги – 8 000 кг
Ёқилғи баклари – 345 (200+145) литр метан + 15 литр бензин
YUNNEI двигатели – 130 о.к.
Shaanxi МТ/8 узатма қутиси
360 лик камера, монитор, мултирул, пневмоўриндиқ, салон учун ёрқин жигарранг рангдаги чармдан ишланган дизайн, ён ойналардаги иситиш тизими ва ҳоказо.
FAW Tiger VH техникаси дилерлар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди ва конференция иштирокчилари ушбу модел, шубҳасиз, халқимиз учун айни эҳтиёжга жавоб берувчи, оммабоп ва фойдали ечим бўлишини таъкидлади.
Якуний натижа – ягона мақсад сари бирлашув
Van Universal Motors дилерлик тармоғи билан биргаликда юк автомобиллари бозорида ишончли ҳамкор ва барқарор ишлаб чиқарувчи сифатида ўз мавқейини мустаҳкамлашни давом эттирмоқда.
Компания келажакни дилерлар билан бирга қурмоқда. Агар сиз ҳам ишончли ҳамкорликка тайёр бўлсангиз — биз билан боғланинг.
Батафсил маълумот учун: +998 55 508 60 60
Сайт: faw.uz
Instagram: www.instagram.com/vum_faw_uzbekistan/
Facebook: www.facebook.com/vumfawuzbekistan
Telegram: t.me/vum_faw_uzbekistan
Реклама ҳуқуқи асосида