Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қамчиқ довонида ичида тўрт киши бўлган «Спарк» хандаққа тушиб кетди
ФВВ қутқарувчилари томонидан Қамчиқ довонида хандаққа тушиб кетган «Спарк» автомашинаси олиб чиқилди.

Фото: ФВВ
Куни кеча А-373 Тошкент-Ўш автомобил йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисмида «Тошкент-Водий» йўналишида ҳаракатланган «Спарк» русумли автомобил ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлнинг хандақ (кювет) қисмига тушиб кетгани ва амалий ёрдам зарурлиги тўғрисида «Қамчиқ» махсус-қидирув ёнғин-қутқарув бошқармасига хабар келиб тушган.
Хабарга асосан, бир гуруҳ қутқарувчилар айтилган манзилга зудлик билан етиб бориб, махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида автомобил хандақдан олиб чиқилган.
Маълум бўлишича, автомобилда ҳайдовчи ва 3 нафар йўловчи бўлган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.