Ўзбекистон | 08:08
592
2 дақиқада ўқилади

Мувофиқликни баҳолаш органларини тайинлаш тартиби тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Мувофиқликни баҳолаш органларини тайинлаш (нотификация қилиш) тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди, у уч ойдан сўнг кучга киради.

Унда қуйидагилар белгиланган:

  • тайинловчи (нотификацияловчи) органга ва мувофиқликни баҳолаш бўйича тайинланган (нотификацияланган) органларга қўйиладиган талаблар;
  • мувофиқликни баҳолаш бўйича тайинланган (нотификация қилинган) органларнинг мажбуриятлари;
  • реестрни юритиш тартиби;
  • мувофиқликни баҳолаш бўйича тайинланган (нотификация қилинган) органнинг мақомини олиш ва ўзгартириш тартиби.

Мувофиқликни баҳолаш органини тайинлаш (нотификация қилиш) учун қуйидаги талаблар белгиланган:

  • мувофиқликни баҳолаш органлари билан манфаатлар тўқнашувининг йўқлиги;
  • ўз фаолиятини холислик ва беғаразлик асосида ташкил этиш ва амалга ошириш;
  • мувофиқликни баҳолаш органини тайинлаш тўғрисидаги ҳар бир қарорнинг мувофиқликни баҳолаш органи билан боғлиқ бўлмаган ваколатли шахслар томонидан қабул қилиниши;
  • мувофиқликни баҳолаш бўйича тайинланган (нотификация қилинган) органлардан олинган маълумотларнинг махфийлиги.

Мувофиқликни баҳолаш органлари тегишли техник регламентларга мувофиқ мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомилларини бажариш учун қуйидаги шартларда тайинланиши (нотификация қилиниши) мумкин, башарти улар:

  • мулкчилик шаклларидан қатъи назар, Ўзбекистон резидентлари бўлган юридик шахслар;
  • охирги уч йил мобайнида маҳсулотнинг мувофиқлигини баҳолаш бўйича ишларни бажариш тажрибасига эга бўлса;
  • белгиланган соҳа доирасида маҳсулот синовларини ўтказиш учун ўзларининг аккредитациядан ўтган синов лабораторияларига эга бўлиши;
  • мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомилларини тайинланган (нотификация қилинган) органларни жалб этган ҳолда қўллаш назарда тутилган тегишли техник регламентларда белгиланган махсус талабларга, агар бундай талаблар техник регламентларда белгиланмаган тақдирда эса Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган махсус талабларга мувофиқ бўлса.

Мавзуга оид