Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Куба президентликка номзодлар учун 60 ёш чегарасини бекор қилди
Бунинг сабаби аҳолининг қариши, деб ишонтирмоқда расмийлар.

Фото: AMD
Кубада президентлик сайловида иштирок этиш учун 60 ёш чеклови бекор қилиниши маъқулланди. Бунинг сабаби, расмийларнинг таъкидлашича, аҳолининг қариши. Ислоҳот бир овоздан қабул қилинди, деб ёзди OnCubaNews нашри.
Ислоҳот амалдаги Конституциянинг 127-моддасига тааллуқли ва президентликка биринчи марта сайланиш вақтида 60 ёшдан ошмаслик талабини бекор қилади. Қолган шартлар сақланиб қолади: 35 ёшдан катта бўлиш, асли кубалик бўлиш ва бошқа фуқароликка эга бўлмаслик.
Ёш чегараси 2019 йилда 94 ёшли генерал Раул Кастронинг таклифига биноан - ака-ука Кастролар ва улар даврасининг олтмиш йиллик ҳукмронлигидан кейин авлодлар алмашинувини рағбатлантириш мақсадида жорий этилган эди.
Таъкидланишича, ёш чегарасини бекор қилишнинг асосий сабаби Куба аҳолисининг сезиларли қариш жараёни бўлиб, бу 2019 йилдан бери мамлакатнинг демографик манзарасини сезиларли даражада ўзгартирган.
Куба Миллий статистика бошқармаси (ONEI) расмий маълумотларига кўра, 2019 йилда аҳолининг қарийб 20,4 фоизи (тахминан 2,2 миллион киши) 60 ёш ва ундан катта бўлган. 2025 йилга келиб бу улуш 24,4 фоизга етди, яъни кубаликларнинг деярли чорак қисми кексалардир.
2019 йилги Конституция бўйича сайланган ва 2023 йилда қайта сайланган амалдаги президент Мигел Диас-Канел (65 ёш) Ассамблея олдида ушбу чора «ҳозирги воқеликка жавоб беришини» ва «номзодларнинг кенг доирасига» олий давлат лавозимига даъвогарлик қилиш имконини беришини айтди. Унинг муддати 2028 йилда тугайди.
Мавзуга оид

18:55 / 09.07.2025
Эрдўған мухолифатнинг муддатидан олдин президентлик сайлови ўтказиш талабини рад этди

23:25 / 05.07.2025
Россия деярли барча демографик статистикани махфийлаштирди

17:10 / 14.06.2025
БМТ дунёда туғилишнинг камайиши сабабларини аниқлади

15:49 / 03.06.2025